Баёнот: Саудия Арабистони АҚШ Сенатининг Қошиқчи бўйича позициясига қўшилмади

0
1547

Саудия Арабистони «яқинда АҚШ Сенати томонидан билдирилган позицияни» рад этиб, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши жиноят ва бу Подшоҳлик сиёсатини акс эттирмайди, дея баёнот берди Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги. Бу хақда REUTERS хабар бермоқда.

«Саудия Арабистони Подшоҳлиги, яқинда Америка Қўшма Штатлари Сенати томонидан ифодаланган исботсиз эътироз ва даъволарга асосланган позицияни рад этади, бу Подшоҳликнинг ички ишларига аралашиш ҳисоблананиб, Подшоҳликнинг минтақавий ва халқаро аҳамиятини бузади «, дейилади Саудия Арабистони матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.

«Подшоҳлик илгари Саудия фуқароси Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, бу аянчли жиноят эканлигини ва бу на подшоҳликнинг ёки на унинг инстиутлари сиёсатини акс эттирамаслигини таъкидлаган эди ҳамда бу ишни Подшоҳликдаги одил судлов йўлидан чалғитишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлардан воз кечишини тасдиқлаган эди».

Ўтган ҳафта АҚШ Сенати Саудия Арабистони бўйича президент Дональд Трампга икки томонлама кескин эътироз билдирган эди. Унда, Ямандаги урушга АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатишга ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини журналист Қошиқчи қотиллигида айблаш тўғрисида овоз берилган эди.

Баёнотга яна,»Подшоҳлик, Америка Қўшма Штатларидаги ички сиёсий мунозараларга аралашмаган ҳолда, булар икки мамлакат ўртасидаги муҳим стратегик муносабатларга салбий таъсир қилмаслигига умид қилади», деб қўшимча қилинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг