БАА ҳукумати 10 йиллик «олтин виза» схемасини тасдиқлади

0
1231
манба: AFP

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати муайян меъзонларга жавоб берадиганлар мигрантлар учун 10 йиллик яшаш ҳуқуқини берадиган «олтин» визаларни беришни маъқуллади. Бу ҳақида ҳукуматнинг якшанба кунги баёнотида маълум қилинди.

Мазкур виза докторлик даражасига эга мутахасислар, тиббиёт докторлари, шунингдек компютер, электроника, дастурлаш, электротехника ва биотехнология муҳандисларига берилиши мумкин.

Энг яхши талабаларнинг оилалари ҳам олтин визани олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шайх Муҳаммад бин Рашед ал-Мактум ўзининг Тwиттеръдаги саҳифасида «мазкур дастур барча истеъдодларнинг БАА да қолишини ташкиллаштириш ва уларнинг тараққиёт жараёнида биз билан бўлишларини таъминлаш учун амалга оширилмоқда», деб ёзган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг