Арманистон Бош вазири армия бошлиғини ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ берди. Аммо, президент буни рад этди.

0
816
Фото:(AFP)

27 феврал куни Арманистон президенти Армен Саркисян мамлакат армиясининг бошлиғини ишдан олишни рад этганини маълумқилди. Армия раҳбарини ишдан олишни Бош вазир Никол Пашинян буюрганди. Бу ҳолат Арманистондаги зиддиятларни янада кучайтирди.

Ўтган йилнинг сентябр ойи охирида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудуди сабаб ҳарбий тўқнашувлар юзага келганди. Олти ҳафта давом этган урушдан сўнг 10 ноябрда Бош вазир Никол Пашинян Россия воситачилигида Озарбайжон билан тинчлик битимини имзолади. Аммо, бу битим Арманистоннинг мағлубиятини билдирарди. Чунки, унга кўра Тоғли Қорабоғнинг маълум бир қисми Озарбайжон назоратига ўтди. Бундан норози бўлган арманлар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб намойишлар уюштирдилар. Арманистонда ўшандан бери тартибсизликлар тинмаяпти.

25 феврал куни Арманистон армияси хам бош кўтариб, Пашиняннинг Бош вазир лавозимидан кетишини талаб қилди. Аммо, Пашинян буни рад этди ва армияни давлат тўнтариши уюштиришга уринганликда айблаб, армия бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқарди. Аммо, Арманистон президенти Армен Саркисян Пашиняннинг ушбу қарорини қўллаб-қувватламаслигини айтди.

«Республика президенти конституциявий ваколатларидан фойдаланиб ишдан бўшатиш борасидаги фармон лойиҳасини тасдиқлашни рад этди» деди президент матбуот хизмати.

Шунингдек, ушбу баёнотда Саркисян сиёсий инқирозни «кадрларни тез-тез алмаштириш билан ҳал қилиб бўлмаслигини» айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг