АҚШ Россиянинг Ливияга қурол жўнатаётганини даъво қилмоқда

0
1746
Фото: Ismail Zitouy/Reuters

АҚШ ҳарбий кучларининг даъво қилишича, Россия қурол савдосига қўйилган таъқиқни бузиб, Ливиядаги ўз ҳарбийларига, хусусан уруш авж олган Сирта шаҳрига ҳарбий жиҳозларни жўнатмоқда.

АҚШ армияси Африка бўлимининг 25 июлда берган маълумотларида айтилишича, фазодан олинган суратларда Россиянинг юк ташувчи самолётлари ҳарбий таъминотни олиб келаётгани аниқланган.

“Расмлар русларнинг бу ерга таъминот олиб келганини кўрсатмоқда. Улар Ливияда ўрин эгаллаш учун ҳаракатларни давом эттирмоқдалар. Россияга тегишли бўлган ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қуроллари, жумладан СА-22с ҳозирда Ливияда бўлиб, улардан руслар фойдаланмқода” дейди АҚШ армияси генерали Грегори Ҳадфилд.

НАТО Ливияда 2011 йили нотинчликларни юзага келтирди ва унда узоқ йиллик мамлакат раҳбари Муаммар Гаддафи тахтдан ағдарилди ва ўлдирилди. Ливияда шундан бери тартибсизликлар давом этмоқда.

Нефтга бой бўлган Ливия ўшандан бери икки ҳудудга бўлиб олинди. Мамлакатнинг пойтахти Триполи ва шимолий-шарқий ҳудудини халқаро тан олинган ҳукумат ўз назоратига олган бўлса, Ҳалифа Ҳафтар ва унинг Ливия Миллий Армияси мамлакат шарқини эгаллаган. Ҳафтар БАА, Россия ва Миср томонидан қўллаб-қувватланади. Халқаро жиҳатдан тан олинган ҳукумат ҳомийси эса Туркия ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг