АҚШ Германияни Сурияга қуруқлик кучларини юборишга ундамоқда

0
1751
Манба: www.trtworld.com

Якшанба куни Қўшма Штатлар Германияни шимолий Сурияга қуруқлик қўшинларини юборишга ва Берлинни ИШИД террористик гуруҳига қарши курашда ҳарбий иштирокини оширишга чақирди.

«Биз Германия армияси бу ҳудудда қисман бизнинг аскарларнинг ўрнини эгаллашини истаймиз», дейди ИШИДга қарши коалицияси ва АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Жеймс Жеффри Германия матбуотига.

Башар ал-Асад режими назорат қила олмайдиган Суриянинг шимолида жангарилар гуруҳи оз сонда қолган, Вашингтон эса ИШИДга қарши халқаро коалициянинг бошқа аъзоларидан кўпроқ ҳарбий ёрдам талаб қилмоқда.

Қўшма Штатлар Европага Британия, Франция ва ҳозирги пайтда Суриядаги кузатув самолётларини ва бошқа ҳарбий бўлмаган техникаларни қўллаб-қувватлаган Германия устидан босим ўтказиш орқали ёрдам беришига умид қилади.

Ижтимоий партия (Меркель бошқарув коалициясининг кичик шериги) Сурияга аскар юборишни тақазо қиладиган ҳар қандай таклифга қарши бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бу ҳудудан тез орада ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг