АҚШ Европадаги ҳарбий харажатларни кескин қисқартирмоқда

0
1102
манба: DW

Пентагоннинг Аудиторлик идораси томонидан эълон қилинган мудофаа бюджети маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар 2021 йилда Европадаги ҳарбий харажатларини кескин камайтиришни режалаштирмоқда.

Қиёслаш учун, 2020 йилда Европада АҚШ аскарларини ушлаб туриш ва бошқа сарф харажатлар учун 5,96 миллиард доллар ажратилган бўлса, 2021 йилда бу 4,5 миллиардни (-25%) ташкил этиши айтилмоқда.

Шунингдек, Европа мамлакатларида ҳарбий контингентни сақлаш қиймати қарийб 30 фоизга – 2,051 дан 1,499 миллиард долларга камаяди.

Мос равишда, Европада ҳарбий машқларни молиялаштириш ҳам 608 миллиондан 293 миллион долларга, ҳарбий базалар инфратузилмасига инвестициялар қарийб 20 фоизга камайтирилиши айтилмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг