Анталияда давом этаётган ўрмон ёнғинлари сабаб туристлар эвакуация қилинмоқда

0
832
Фото:yandex.ru

Туркиянинг ғарбий ва жанубий соҳилларида сўнгги икки кундан бери юзлаб гектар ўрмонлар ёнмоқда. Ҳатто олов Анталиянинг машҳур туристик ҳудудига ҳам етиб борган. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар бермоқда.

Ёнғинлар Муғла вилоятидаги Бодрум минтақасида, Дидим яқинидаги Ойдин вилоятида, шунингдек Адана, Кайсери ҳамда Мерсинда қайд этилган.

Ҳозирга қадар 20 та қишлоқдаги аҳоли эвакуация қилиниб, 60 дан ортиқ одам куйиш ва нафас олиш муаммолари билан касалхонага ётқизилган, 1 киши фалокат жойида вафот этган.

Бундан ташқари, Анталия ва Муғлага жойлашган Манавгат ва Мармарисда ёнғинлар давом этмоқда. Демирорен агентлигининг хабар беришича, Мармарисдаги бир нечта меҳмонхоналар ёнғинлар сабаб меҳмонларни эвакуация қилмоқда

Аввалроқ, Туркиянинг Анталия шаҳрида йирик ўрмон ёнғини бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирга қадар ушбу ёнғин оқибатида 53 киши жароҳат олган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг