Англияда артрит касаллигига қарши дори CОVID-19 ни даволовчи сифатида синовдан ўтказилмоқда

0
1341
Фото: Courtesy MFT

Англиялик олимлар артрит касаллигини (бўғимлар яллиғланиши) даволашда тажрибадан ўтказилаётган otilimab деб номланган дори воситасини коронавирусни даволаш учун ҳам синовдан ўтказишмоқда. Ушбу дорини биринчи бўлиб қабул қилган бемор айни пайтда Манчестер Қироллик касалхонасида даволанмоқда.

Ушбу тадқиқотга GlaxoSmithKline номли дори ишлаб чиқарувчи компания ҳомийлик қилаётган бўлиб, унга доктор Анди Мартин бошчилик қилмоқда.

“Ушбу тадқиқотда CОVID-19 туфайли жиддий ўпка етишмовчилигини бошидан кечираётган ва ҳаво вентиляторларидан фойдаланаётган беморлар қатнашади. Биз бу ўрганишларни otilimab дори воситаси коронавируснинг ўпкага етказган зарарини енгиллаштира оладими ёки йўқ, деган саволга аниқлик киритиш учун олиб бормоқдамиз. Otilimab’нинг ўзи айни пайтда оёқлардаги артрит касаллигини даволовчи восита сифатида текширувлардан ўтказилаётган дори ҳисобланади” дейди Анди Мартин.

GlaxoSmithKline компаниясининг вице президенти Кристофер Корсико ушбу илмий изланишлар ҳақида шундай дейди:

“Биз коронавирус пандемиясига ечим топиш учун қаттиқ ишлашда давом этмоқдамиз. Хусусан,CОVID-19 га чалинганларни даволаш учун эҳтимолий дориларни синовдан ўтказмоқдамиз. Бизга маълумки, коронавирусни юқтириб олганларнинг иммун тизими жиддий қийинчиликка дуч келади. Бу ҳолат уларнинг касалхонага ётқизилишлари ёки ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Otilimab дориси бундай беморларни ўлимдан асраб қолади, деб ишонмоқдамиз”.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг