Америка ўзи билан ўзи курашмоқда

0
1815
Манба: MBX Media

Бунда анча йиллар олдин Европа Иттифоқининг халқаро муносабатлар ва хавфсизлик бўйича Олий Комиссари Федерико Магарени шундай деганди: «Адашмасам бир вақтлар Генри Киссенжер Европага қўнғироқ қилишни истасам, кимга қўнғироқ қилай деганди. Энди савол навбати бизда: Вашингтонга телефон қилмоқчи бўлсак, айнан кимнинг рақамини терайлик?»

Америка Қўшма Штатларининг бугунги ҳолатини жуда аниқ ифодалайдиган ушбу истеҳзо бир вақтнинг ўзида кўплаб саволларни туғдиради. Энг аввало, АҚШда ўзи нима бўляпти? АҚШни ким ёки кимлар бошқаради? АҚШ келажаги қаёққа қараб кетмоқда? Дунёда қудратини Римга тенглаштирган бу ўта буюк мамлакатнинг буюклиги замони поёнига етдими?

Бу саволларнинг жавоби эса, бевосита янги халқаро тизимнинг пайдо бўлишига дахлдор масалалар ҳисобланади. Инчунун, АҚШдаги ҳар бир инқироз муқаррар равишда минтақавий ёки глобал инқирозни келтириб чиқариши мумкин. АҚШнинг қулаши борасида ҳеч қандай фаразларнинг йўқлиги ёки ундан кейин дунё қандай тус олиши ҳақида тахминлар мавжуд эмаслиги тушунарли ҳолат. Чунки, тарихдаги энг буюк ва ўзига хос империя бўлган АҚШнинг парчаланиб кетиши ёки қулашини шунчаки тасаввур қилиш осон эмас.

Клод Жулиеннинг Америка империясининг «Америка Америка чегаралари аниқланмаган, маълум классик империялар ўрнини босадиган янги империя» деган ибораси ўринли. АҚШ империясининг чегаралари ноаниқлиги, ундан кейин қандай дунё шаклланиши мумкинлигини олдиндан белгилашни ҳам қийинлаштиради. Бу ноаниқлик, шубҳасиз, нафақат Қўшма Штатлардан ташқарида бўлганлар учун, балки америкаликларнинг ўзлари учун ҳам чуқур ташвиш демакдир.

АҚШ ичидаги тизим инқирози кўп жиҳатдан буни акс эттиради. Бу ердаги диққатни жалб қиладиган нуқта АҚШдаги куч марказлари ва улар ўртасидаги рақобатдир. Ушбу рақобатнинг кундан кунга кучайиши эса моҳиятан тизимнинг қулашига баробардир. Зеро, қачонлардир Византия саройларида ҳам бугун Оқ Уйни қамраб олгани қадар қарама-қаршилик ва фитналар авж олганди. Охири қандай тугагани ҳаммага маълум.

Бўлаётган барча воқеалар, Трамп атрофидаги мунозаралар моҳиятан Федерико Могеренининг ҳазилига ишора қилади. Аллақачон ягона Америка мавжуд эмас – кучлар тарқоқликда ҳаракат қилмоқда. Гўё битта кўрпани ҳамма ҳар қаёққа тортаётганга ўхшайди.

Мисол учун, барча кузатувлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Миллий Америка гуруҳи вакиллари ўлкадаги сионистлар таъсирини қирқиш учун Трампга қарши уруш бошлаганга ўхшайди. Бу ўринда Трампдан ҳам чекинишни кутиш қийин.

Дунёнинг ўта буюк кучи сифатида кўплаб ва яна кўплаб муоммоларга дуч келган Америка учун изоляцияга қайтиб, барча масалаларни кўриб чиқиш ечим бўлиши мумкин, бироқ, энди у бунинг уддасидан чқиолмаса керак. Ҳар ҳолда Биринчи Жаҳон уруши арафаси ва иккала Жаҳон Урушлари оралиғида бўлгани каби, энди АҚШ шунчаки тараққий этган давлат эмас, у энди дунёнинг ҳал қилувчи кучи. Истаса истамаса, дунёнинг ҳар бир бурчагида содир бўлаётган ҳодисалар унинг ҳам манфаатлари доирасидадир. У булардан ташқарида шунчаки мавжуд бўла олмайди.

Ушбу воқеаларнинг барчаси қуйидаги далилни очиб беради: 11 сентябрь воқеаларидан кейин кўп қиррали дунёни қуришни ва дунёга ҳукмрон бўлишни истаган АҚШ Ғарбга қарама-қарши бўлганидан ташқари ўз устидан назоратни йўқотиш хавфи остида қолмоқда. Унга қарши блок кучайиб бориши ва маневр майдони торайиб борган сари, АҚШ ҳам тажовузкор бўлиб қолади бунинг қандай якунланишини олдиндан билиш мушкул. Ҳам ўртада рад этиб бўлмайдиган факт бор: Тарих такрорланиб туради.

Шундай қилиб, кундан-кунга дунёга ва ўзига бегона бўлиб бораётган АҚШнинг эндиги кураши ўз-ўзи билан.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг