Онлайн савдода етакчи ҳисобланувчи Аmazon компаияси келгуси йилнинг бошига қадар 30 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини яратмоқчи. У номзодларни топиш учун кейинги ҳафта АҚШнинг олтита шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишни режалаштирган.
Бўш иш ўринлари ва уларга тўланадиган ҳақ турлича. Масалан, дастурий таъминот яратувчилар йилига 100 минг долларгача пул ишлаб топишлари мумкин бўлса, онлайн буюртмалар қабул қилувчи ходимлар соатига камида 15 доллардан маош оладилар.
Компаниянинг айтичича, ишчилар тўлиқ соатли иш билан таъминланадилар. Бу Amazonнинг бир вақтнинг ўзида яратган энг кўп сонли ишчи ўрнидир.
Меҳнат ярмаркалари 17 сентябрь куни Виржиния, Арлингтон, Бостон, Чикаго, Даллас, Нешвил, Теннесси ва Сиетл шаҳарларида бўлиб ўтади.