«Аллоҳ вирусни йўқ қилсин»: Пандемия Афғонистон аҳолиси учун дард устига дард бўлди (фото)

0
2977
Фото: REUTERS/Omar Sobhani

Кобуллик Делха Султоний бошқа хонадонларнинг кирларини ювиб ўзи ва тўрт нафар боласини боқади. Султонийнинг сўзларига кўра, у авваллари кир ювиб кунига 3 долларга яқин пул топган. Аммо, коронавирус тарқалиши сабабли иш камайди ва энди бу аёл икки-уч кунда бир доллар пул топяпти холос.

Миллионлаб афғонлар сингари Султоний ҳам икки офат – пандемия ва ўнлаб йиллардан бери давом этаётган фуқаролик уруши сабаб очлик ҳамда иқтисодий таназзулни бошдан кечирмоқда.

 

«Муборак Рамазон ойи бошланганидан бери мен ўзимга иш тополмадим, чунки одамлар мени коронавирус қўрқуви туфайли кийимларни ювишга уйларига чақирмаяптилар. Ўғлимни сартарошхонага олиб бориш ёки унга овқат сотиб олиш учун ҳам пулим йўқ. Ҳатто, кўп ҳолларда рўзамизни очиш учун ҳам овқат топилмайди” дейди бу ночор аёл. Унинг эри олти йил олдин худкуш ҳужумида ўлдирилган.

Pandemic a grim addition to Afghanistan's woes

Афғонистонда ҳозиргача камида 6000 киши коронавирус билан касалланган ва 153 киши вафот этган. Расмийларнинг таъкидлашича, беморларнинг ҳақиқий сони тасдиқланганидан анча кўп бўлиши мумкин, чунки жуда оз одам вирус синовидан ўтказилган.

May Allah remove the virus': Pandemic a grim addition to ...

«Бутун мамлакат бўйлаб озиқ-овқатга бўлган талаб ошиб бормоқда. Ушбу пандемия келгусида мамлакатдаги хўжаликларнинг турмуш тарзига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин», дейди Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Афғонистон бўйича директори ўринбосари Парвати Рамасвами.

Беруний институтининг иқтисодий таҳлил маркази маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида давлат даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 25 фоизга камайди. Институт илмий-тадқиқот маркази раҳбари Омар Жоянинг айтишича, бу йил Афғонистонда яна 8 миллион одам қашшоқликка дуч келиши тахмин қилинмоқда. Бу билан мамлакатдаги қашшоқлик даражаси 55 фоиздан 80 фоизга кўтарилади.

Афғонистон ҳукумати аҳолига озиқ-овқат тарқатиш ҳажмини оширмоқда. Кобулда 250 мингдан ортиқ оила, жумладан Султоний ҳам бепул озиқ-овқат олишни бошлади.

«Кўпинча, уйда болаларим ейиши учун ҳатто бир бурда нон ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ вирусни йўқ қилсин. Шунда муҳтож одамлар нормал ҳаёт кечира оладилар» дейди Султоний.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг