Афғонистонда ёққан қор урушлар тўхташига сабаб бўлди

0
1594
манба: AFP

Афғонистон расмийларининг 4 январь жума куни берган хабарларига кўра, яқин кунларда ёққан ёмғир ва қор мамлакатдаги урушларни тўхташига сабаб бўлди.

Чоршанба куни мамлакатда биринчи бор қор ёғганидан бери биронта ҳам йирик ҳужум ҳақида хабар берилмади, дейди Мудофаа вазирлигининг Кобулдаги вакили Фавад Аман.

Унинг сўзларига кўра, пайшанба оқшомида Балхда амалга оширилган ҳаво ҳужумида биргина Толибон қўмондони ҳалок бўлган холос. АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳам сўнгги 50 соат ичида бирон бир ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар бермаган.

«Сўнгги пайтлардаги нотинчликлардан фарқли ўлароқ,қор ёға бошлаганидан бери иккала томондан ҳам жанглар ва қурбонлар ҳақидаги бирорта хабарларга деярли дуч келмайсиз. Афтидан,қор ва ёмғир туфайли мамлакатнинг катта қисмида ўт очиш табиий равишда тўхтаб турибди» деди сиёсатшунос Таж Муҳаммад.

Аҳоли ҳам мамлакатда қор ёғганидан хурсанд.

«Қор ҳақиқатдан ҳам Худонинг марҳамати. Чунки биз Кобулда тоза ҳаво билан нафас оляпмиз. Яна қор ёғади деб умид қиламан», деди ўз исмини Матиуллоҳ деб атаган Кобулдаги дўкондор.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг