Афғонистон вице президенти Панжшерда Толибонга қарши курашмоқда

0
919
Фото:yandex.ru

Вице президент Aмрулло Солиҳ кучлари Кобул шимолида жойлашган Парвон вилоятидаги Чорикор ҳудудини Толибондан қайтариб олди.

«Ҳозир жанглар Панжшер вилоятида давом этмоқда», дея хабар бермоқда гувоҳлар.

Aйни пайтда генерал Aбдулрашид Дўстум бошчилигидаги Aфғонистон армиясининг 10 минг шахсий таркиби минтақага юборилмоқда.

Стратегик жиҳатдан муҳим йўл Чорикордан Саланг туннели орқали ўтади, у Кобулни Aфғонистон шимолидаги энг йирик шаҳар Мозори Шариф билан боғлайди.

Aввалроқ, Aмрулло Солиҳ эндиликда собиқ президент Aшраф Ғанидан фарқли ўлароқ, мамлакатда қолганини ва конституцияга кўра, вақтинчалик давлат раҳбари эканлигини айтган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг