Афғонистон жанубидаги ҳаво ҳужуми оқибатида 30 киши қурбон бўлди

0
1838
Фото: The New York Times

Афғонистонда бугун, 19 сентябрь куни иккинчи ҳужум уюштирилди. Ҳаво ҳужуми Нангарҳар вилоятининг аҳоли пунктларига таъсир кўрсатди. Бу ҳақда вилоят кенгаши хабар қилди, деб ёзади Tolo News.

Ҳужум пайти одамлар ёнғоқ йиғишаётгани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 30 киши ҳужум қурбонига айланган. Яна 45 киши жароҳат олган. Уларнинг барчаси тинч ахоли вакиллари бўлган.

Маҳаллий маъмурлар шу пайтгача тўққиз кишининг ўлимини тасдиқлашди.

Аввалроқ хабар берилганидек, 19 сентябрь куни эрта тонгда Афғонистоннинг Калат шаҳрида портлаш содир бўлди. Ҳукумат касалхонаси яқинида юк машинаси портлади. Дастлаб, ҳужум содир бўлган жойда етти киши ҳалок бўлгани, яна 85 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Забул вилояти губернатори Гулислама Сиял 12 кишининг ўлгани ва 60 дан ортиқ одамнинг яраланганлигини эълон қилди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг