Афғонистон шимолида 29 нафар Толибон йўқ қилинди

0
1558

Амалиёт пайтида 4 афғон аскари жароҳатланди, дея хабар бермоқда Анадолу.

Фарёб вилоятидаги Толибон ҳаракати жангариларига қарши амалга оширилган амалиёт натижасида Афғонистон шимолида 29 нафар Толибон ва шу жумладан икки эронлик йўқ қилинди.

Афғон ҳарбийлари маълумотига кўра, Толибонга қарши амалиёт Фарёб вилоятидаги Ширин Тағаб ва Хўжа Сабзбош туманларида амалга оширилган.

Амалиёт пайтида тўрт афғон аскари жароҳатланган.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Эроннинг «Толибон» га Афғонистондаги ёрдами ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, Толибон ҳаракати сафида эронликларнинг борлиги биринчи марта тасдиқланган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг