АҚШ Модурога босим ўтказаётган бир пайтда Россия уни қўллаб қувватламоқда

0
1787

АҚШ жума куни Венесуела президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан ағдариш учун иқтисодий чораларни кучайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди. АҚШ дипломатлари Мадуро босими сабаб Каракас элчихонасидан чиқиб қетишди, шу билан биргаликда Россия ўзининг социалистик Жанубий Америка иттифоқдошини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

АҚШ Молия вазири Венесуэланинг АҚШдаги активлари ва ҳисобларини музлатиш ҳақида ҳали эълон қилмади, аммо савдо операциялари мухолифат етакчиси Хуан Гуаидонинг ушбу ҳафта Венесуэланинг қонуний раҳбари сифатида тан олиниши билан «мос» бўлишини таъминлаш учун чоралар кўрилишини билдирди.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео шанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини Гуаидони тан олишга чақирди. Венесуэла ҳукуматини вақтинчалик раҳбари Гуайдони кўп давлатлар тан олгандан сўнг, Вашингтон 15 та аъзоси бўлган Кенгашга Мадурони истеъфога чиқариш учун ҳаракат қилиш кераклигини такидлади.

Помпеога собиқ АҚШ дипломати Эллиот Абрамс ҳамроҳлик қилади, у жума куни АҚШнинг Венесуеладаги ҳаракатлари учун маъсул қилиб тайинланган. Абрамс узоқ вақтдан бери АҚШнинг дунёдаги фаол ролини ҳимоя қилиб келадиган  неоконсерватор.

Россия АҚШнинг ҳаракатларига қарши чиқмоқда ва Вашингтонни ҳокимиятни тўнтаришга бўлган урунишларни қўллаб-қувватлаётгани ва Венесуэлани ўсиб бораётган геосиёсий дуэлнинг марказига айлантираётгани учун айблади.

Маълумотларга кўра, охирги кунларда Россиядан махфий миссияларни амалга оширувчи махсус ҳарбий кучлар Венесуэлага учиб кетишган.

Мадуро БМТдаги Хавфсизлик Кенгаши баҳсини мамнуният билан кутиб олди. «Майк, раҳмат, Биз кониститутциянинг ҳукумат тўнтарилиши ҳақидаги моддалари ҳақида сўзлаб беришга тайёрланябмиз” деди у жума куни матбуот анжуманида, юзида табассум билан.

Мадуро чоршанба куни АҚШ дипломатларини 72 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишлари ҳақида буйруқ берган эди. Жума куни баъзи америкалик дипломатлар Каракасдаги АҚШ элчихонасидан полиция ҳамроҳлигида аэропортга олиб борувчи йўлга тушишди ва мамлакатни тарк этишди, дея хабар беради Reuters.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Мишель Бачелет жума куни Венесуэла хавфсизлик кучлари томонидан Мадурога қарши чиқаётган намойишчиларга ҳаддан ташқари куч ишлатиш бўйича тергов ўтказишга чақирган эди. Унинг айтишича, вазият «тез кунда назорат остидан чиқиши мумкин».

Венесуэла мухолифатини қўллаб қувватловчи Гуаидо Каракасдаги юз минглаб одам қатнашган норозилик пайтида, чоршанба куни, ўзини пресидент деб эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, жума куни у халқаро ташкилотлар, шу жумладан, Халқаро валюта жамғармаси маблағларини сўраш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

Бироқ, Гуаидони, Венесуэлани ҳозирги кунга қадар оммавий муҳожирликка сабаб бўлган чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозига қарамасдан, Мадурога содиқ қолиб келаётган ҳарбийлар устидан назорати йўқ. Инфляция прогнози жорий йилда 10 миллион фоизга етиши мумкин.

Гуайдо жума куни аскарларга «Конститутцияга қарши туришга» чақирган Мадурони рад этишса, келажакда ҳарбий амнистияларга ваъда берди.

Кўпчилик Лотин Америкаси давлатлари Гуаидонинг президентликка даъвосини қўллаб-қувватлаш учун Қўшма Штатларга қўшилишди, гарчи Мексиканинг янги сўл ҳукумати бўлсада, Мексика президенти Андрес Мануел Лопез Обрадор жума куни унинг маъмурияти тамонлар ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди.

Гуаидонинг айтишича у, Мадуронинг кетиши, ўтиш даври ҳукуматини тузиш ва янги президентни танлаш учун эркин сайловлар бўлиши келтириб ўтилмаган бошқа ҳар қандай музокараларни рад этади.

«Ҳеч ким сохта мулоқот қилишни истамайди … биз келишмоқчи бўлган ягона нарса – қаллобликни тўхтатиш», деди у Каракаснинг Чакао туманидаги йиғинда тўпланган оломонга.

Кўпчилик ноқонуний деб ҳисоблаган ўтган йилги сайловлардан сўнг, 10 январь куни иккинчи президентлик муддатини бошлаган Модурога нисбатан босим ўтказиш ва санкциялар киритиш учун Қўшма Штатлар ҳукумати маблағни қисқартиришга ҳаракат қилмоқда ва янги санкцияларни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу санкциялар Модуро учун жуда муҳим саналган нефть секторига ҳам тегишли бўлади.

Мадуро АҚШни, асосий оффшор активлари бўлган Kitgo нефтни қайта ишлаш заводини назорат қилишга уринишлари ҳақида огоҳлантирди. «Бу Венесуэла халқининг мулки бўлиб, биз уни ҳимоя қиламиз», деди у.

Мадуро томонидан тайинланган Cитго кенгаши ўз маблағларини йўналтириш ёки бошқарув кенгашини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишлардан ўзини ҳимоя қилиш учун қонуний стратегияни тайёрламоқда.

ОПEК ташкилотига аъзо давлатдаги сиёсий инқироз сабабли жума куни нефть нархи қимматлашди. АҚШ, шундоқ ҳам иқтисодий аҳволи ачинарли бўлган Венесуэла фуқороларини ўйлаб нефт секторига санкция қўлламай турибди.

«Нефть ҳолати биз учун иккиланиш келтириб чиқарябди», деди АҚШ Сенати сенатори Ричард Дурбин интервьюсида. «Нефть савдосини тўхтатиш оҳирги қадам бўлади. Лекин бу ўртача одам аҳволини ёмонлаштиради. «

Трамп маъмурияти Мадурога нефть маҳсулотлари тушумини чеклаш бўйича ҳар қандай чора-тадбирлар АҚШ истеъмолчиларига сезиларли даражада қимматга тушмаслигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқда, дейди Рапидан Энергий Гроуп компаниясининг геосиёсий хавф масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган Скотт Моделл.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг