АҚШ Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий қилди

0
1524
Фото:(AFP)

15 апрель куни АҚШ Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий қилинганини ва русларнинг 10 нафар дипломатии мамлакатдан чиқариб юборилганини маълум қилди. Қўшма Штатлар мазкур чекловларга Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашганини сабаб қилиб кўрсатган.

Оқ Уйнинг хабар қилишича, президент Жо Байден Россия ҳукумати қарзлари билан иш олиб борадиган АҚШ банкларига қўйилган чекловларни кўпайтириш, Россиянинг 10 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш ва 2020 йилги президентлик сайловларига аралашишда айбдор деб топилган 32 кишига санкциялар қўллаш бўйича буйруқ берган.

«Байденнинг ушбу буйруғи агар Россия Қўшма Штатларга қарши ҳаракатларини давом эттирса ёки кучайтирса, АҚШ унга стратегик ва иқтисодий жиҳатдан таъсир кўрсатиши бўйича сигнал ҳисобланади» дейилади Оқ уй баёнотида.

Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги Европа Иттифоқи, Австралия, Буюк Британия ва Канада билан биргаликда Россиянинг Қримни босиб олишига алоқадор бўлган саккизта жисмоний ва юридик шахсларга хам иқтисодий чекловларни жорий қилган.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг