13 нафар хитойлик сайёҳ Лаосда ҳалок бўлди

0
1928
Манба: www.scmp.com

Лаосда Хитойнинг сайёҳларини олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 31 киши жароҳат олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Автобусда 44 хитойлик ва икки нафар лаослик, яъни ҳайдовчи ва йўл бошловчи бўлган. Воқеа душанба куни кечқурун содир бўлган. Йўл шароитлари ёмон бўлган тоғли ҳудудда автобус жарга қулаб тушди.

Автобус Виентиандан қадимги пойтахт ва ЮНEСКОнинг Умумжаҳон меросий обидаси Луанг Прабангга сайёҳлар билан кетаётган эди. Мазкур ҳудуд пойтахтдан 300 километр узоқликда – шимолда жойлашган.

Лаосдаги қўшма гуманитар ўқув машғулотида қатнашган Хитой тиббий гуруҳи қутқарув ишларига ёрдам берди, дея хабар беради Хитой элчихонаси ўз веб-сайтида.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда хитойликларнинг Лаосга ташриф буюрганлари сони 2015 йилда 500 минг, 2017 йилда 600 минг ва 2018 йилда 800 мингдан ошди.

Лаос ҳукумати автоҳалокат сабабини аниқламади, дея хабар беради Vientiane Times.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг