Ҳиндистон пойтахтидаги зўравонлиллар оқибатида қурбонлар бўлганлар сони 32 кишига етди

0
3127
Фото: AP

Пайшанба куни Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида юз берган даҳшатли зўравонликларда камида 32 киши ҳалок бўлди. Бу сўнгги ўн йилликлардаги энг аянчли зўравонликка айланди. Полиция бу ерда қийинчилик билан тинчлик ўрнатишга муваффақ бўлди.

«Ўлганлар сони ҳозир 32 киши, » дейди Деҳли полицияси вакили Анил Миттал ва айни пайтда «бутун ҳудуд тинч» эканлигини айтган.

Душанба куни бошланган ушбу зўравонликлар янги фуқаролик тўғрисидаги қонунга норозилик сифатида бошланганди. Аммо,бу кейинчалик мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасидаги тўқнашувларга айланди.

Тартибсизликларнинг асосий сабаби бўлган ушбу фуқаролик тўғрисидаги қонунга кўра, мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган қўшни давлатлардаги мусулмон бўлмаганларга Ҳиндистон фуқаролигини олиш осонлашади. Танқидчиларга кўра, мазкур қонун адолатсиз тарзда мусулмонлар ҳуқуқини бузади ва Ҳиндистоннинг дунёвий конституциясига ҳам зиддир.

Бош вазир Нарендра Модининг ҳиндий миллатчи Бҳаратия Жаната партияси Ҳиндистонда яшовчи 180 миллион нафар мусулмонга бирон бир адовати йўқлигини айтиб, фуқаролик қонуни таъқиб остида қолганларга ёрдам бериш учунлигини таъкидлаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Мишель Бачелетнинг таъкидлашича, ўтган йил декабрь ойида қабул қилинган ушбу янги қонун «катта ташвиш уйғотмоқда».

«Мен барча сиёсий раҳбарлардан зўравонликнинг олдини олишни сўрайман», деди Бачелет Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги нутқида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг