“Сиз ҳақиқий Путинмисиз?”-Россия президенти ўз қиёфадоши ҳақидаги саволга жавоб берди

0
1850
Фото: REUTERS/Evgenia Novozhenina/Pool

Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида Россия сиёсатида ҳукмронлик қилаётган 67 ёшли Владимир Путин узоқ вақтдан бери махфий назарияларининг мавзуси бўлиб келган. Ушбу асоссиз назарияларга кўра, Путин “дублёрлар”дан фойдаланади, яъни, баъзи вақтларда ўз қиёфадошини ишга солади.

Назариялардан бирида Путиннинг йиллар давомида суратга тушган расмларини таққосланиб, Путин ролини ижро этаётган турли хил шахсларни аниқлангани даъво қилинган.

Пайшанба куни ТАСС агентлигига берган интервьюсида Владимир Путин унга хавфсизлик нуқтаи назаридан жамоатчилик олдидаги чиқишларда “дублёрлар”дан фойдаланиш таклиф этилганини тан олди. Аммо, журналистнинг «Сиз ҳақиқиймисиз?» деган саволига “Ҳа” деб жавоб берган Россия президенти бу таклифни рад этганини ва ҳеч қачон дублёрларни ишлатмаганини айтди.

«Мен қиёфадошларни ишга солишдан бош тортдим. Бу таклиф терроризмга қарши курашнинг энг оғир даврларида бўлган”, деди Путин ва 2000 йилларнинг бошларини эслар экан.

Путин Россия президентлигига киришган дастлабки йилларда Чеченистонда уруш содир бўлган ва у тез-тез жангари гуруҳларнинг ҳужумларига учраган.

Шунингдек, Путин ушбу интервьюда уяли телефондан фойдаланмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у истаган рақам билан боғланиши мумкин бўлган махсус телефонга эга.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг