Хитой газетаси:”39 кишининг ўлими учун жавобгарликни Буюк Британия ўз зиммасига олиши керак”

0
1564
Фото: Reuters

Чоршанба куни Буюк Британиянинг Эссекс шаҳрида юк машинасидан 39 кишининг жасади топилганини хабар берган эдик. Уларнинг 31 таси эркак, 8 таси аёл киши бўлиб, бу жасадлар Хитой фуқаролари эканлиги та[мин қилинмоқда. Аммо, Хитой ҳукумати қурбонларнинг ўз фуқароси эканлигини расман эълон қилганича йўқ.

Хитойнинг “Global Times” газетасининг ёзишича, Буюк Британия ва бошқа Европа давлатлари бу инсонларнинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак. «Бундай жиддий гуманитар фалокат инглизлар ва Европаликларнинг кўз ўнгида содир бўлди. Англия ва бошқа Европа давлатлари одамларни бундай ўлимдан ҳимоя қилиш бўйича ўзларининг мажбуриятларини бажармаганлар. Ҳатто мамлакатга ноқонуний киришган бўлса ҳам,  қурбонларнинг ўлими ўзларининг айби эмас эди. Агар ўнлаб Европаликлар шу тарзда фожеали ўлдирилса, Европа мамлакатлари қандай чоралар кўрган бўларди, буни бир тасаввур қилиб кўринг-а!», дейилади газета хабарида.

Ноқонуний муҳожирлар кўп йиллар давомида Британияга Европа қитъаси орқали ўтишга уринган пайтларида ҳалокатга учраб келмоқдалар. 2000 йилда Довер портида юк машинасидан 58 нафар Хитойликнинг жасади топилганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг