Хавонинг ифлосланиши бўйича Ўзбекистон онлайн рейтингда биринчи ўринга чиқди

0
1023
Фото:yandex.ru

Ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича онлайн рейтингда Ўзбекистон Ҳиндистонни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Датчиклар пойтахт – Тошкентнинг ифлосланиш даражасини 492 AQI кўрсатган.

Рейтингда Ўзбекистондан кейин Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон ва Мексика жой олди. Гватамела, Дания, Гибралтар, Бруней-Даруссалам ва Исландия мамлакатларига эса сўнгги ўринлар насиб қилди.

Таъкидлаш керакки, ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича онлайн рейтингда Туркманистондаги ҳаво Ўзбекистондагидан 4 баробарга тоза эканлиги акс этган. Мамлакатнинг ифлосланиш даражаси 72 AQI ни кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг