Ўзбек тилини беҳурмат қилаётган давлат ташкилотлари

0
1850
Фото: levenhuk.ru

Блогер, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмм канали орқали айрим вазирлик ва идораларда Давлат тилига кўрсатилинаётган муносабат юзасидан мунтазам олиб бораётган кузатувларининг навбатдаги таҳлилини эълон қилди. Унда қуйидагилар хақида маълумот берилган.

Бугун ўйлаб қарасам, 1 ойдан буён қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг таҳлилини қилмай қўйибман.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида айни пайтда 10 та қонун лойиҳаси муҳокамада бўлиб турибди. Шундан 3 таси ўзбек ва рус тилида, 4 таси фақат ўзбек тилида, 3 таси фақат рус тилида жойлаштирилган.

Фақат рус тилида, ўзбек тилидаги муқобилисиз жойлаштирилган қонун лойиҳалари Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан жойлаштирилган.

Рўйхат билан танишинг ва муҳокамаларда иштирок этинг.

Ўзбек ва рус тилларида

Лойиҳа номи: «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Муаллиф: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Муҳокама даври: 3-18 август
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Муаллиф: Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Муҳокама даври: 29 июль – 13 август
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: «Концессиялар тўғрисида (янги таҳрири)»
Муаллиф: Молия вазирлиги
Муҳокама даври: 26 июль – 10 август
Муҳокама учун ҳавола

Фақат ЎЗБЕК тилида

Лойиҳа номи: «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»
Муаллиф: Молия вазирлиги
Муҳокама даври: 6-20 август
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Муаллиф: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Муҳокама даври: 27 июль – 11 август
Муҳокама учун ҳавола

()Лойиҳа номи: «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Муаллиф: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Муҳокама даври: 29 июль – 13 август
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»
Муаллиф: Адлия вазирлиги
Муҳокама даври: 26 июль – 10 август
Муҳокама учун ҳавола

Фақат РУС тилида

Лойиҳа номи: «О газоснабжении»
Муаллиф: Энергетика вазирлиги
Муҳокама даври: 3-18 август
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: «О транспорте»
Муаллиф: Транспорт вазирлиги
Муҳокама даври: 30 июль – 16 август
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: «Об административно-территориальном устройстве Республики Узбекистан»
Муаллиф: Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
Муҳокама даври: 1-14 август
Муҳокама учун ҳавола

Биз юқорида номи тилга олинган 3 та давлат ташкилотига аввалги (1, 2) саволларимизни такрорлаймиз: Сиз учун давлат тилининг ҳурмати борми, йўқми?

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг