Туркияда ҳибсда ушлаб турилган ИШИД жангарилари ўз мамлакатларига қайтарила бошланди

0
1662
манба: Euronews

Германия ва Голландия Туркия ҳибсхоналарида ИШИД жангарилари сифатида сақланаётган ўз фуқароларини ва уларнинг оилаларини қайтариб олишга рози бўлдилар. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Туркия Ички Ишлар Вазири Сулаймон Сойлу хабар берган.

“Мен икки давлатга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Булар Германия ва Голландиядир. Кеча улар ўз фуқаролари бўлган ИШИД террорчиларини, уларнинг хотинлари, болалари ва бошқа барча одамларни қайтариб олишларини тасдиқладилар»,  деди Сойлу.

Ҳозирда Туркия ИШИДнинг юзлаб жангариларини ўз қамоқхоналарида ушлаб турибди. Шунингдек, Суриянинг Шимоли-Щарқида курд жангариларига қарши ҳарбий операция пайтида яна 287 нафар шахс қўлга олингани маълум қилинди. Туркия ҳукумати уларни Ирландия, Германия,  Франция ва Данияга депортация қилишини билдирди.

Сешанба куни Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер Франция ИШИД жангарилари деб гумон қилинган 11 нафар фуқаросини Туркиядан қайтариб олишини айтди. Ирландия ташқи ишлар вазири Саймон Ковени ҳам, Туркиядан депортация қилинган икки Ирландия фуқароси Ирландияга қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг