Туркия ва Россия президентлари Сурия бўйича муҳокама олиб боришди

0
1562
Reuters

Шанба куни Ражаб Таоййиб Эрдоған ва Владимир Путин телефон орқали Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операциясини муҳокама қилди. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки томонлама савдо ҳақида ҳам гаплашиб олишган.

Туркия бир ой олдин Сурия билан чегарада қўним топган курдларни ҳайдаб чиқариш ва бу ерга Суриялик қочқинларни жойлаштириш учун «хавфсиз зона» яратиш мақсадида ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди.  АҚШ курдларни чегарадан узоқлаштиришни ваъда қилиб, бу ҳарбий операцияни тўхтатишни сўради. Кейинчалик,  Эрдоған бу масалада Москва билан алоҳида келишувга рози бўлди. Аммо шундан бери на Вашингтон,  на Москва бу битим шартларини бажара олмаган.

Маълумот учун, Туркия президенти чоршанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг