Тоқаев Қозоғистондаги қишлоқ хўжалиги ерларига хорижликларнинг эгалик қилишларини тақиқлади.

0
742
Фото:(Reuters)

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг маълум қилишича, эндиликда мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ерларига хорижликларнинг эгалик қилиши ёки ерларни уларга ижарага бериш бутунлай тақиқланади. Қозоғистонда бир пайтлар айнан хорижликларга ерни бериш ҳақидаги қарор боис ҳукуматга қарши норозилик намойишлари юз берганди.Тўқаев ушбу қарори билан мазкур келишмовчиликларга нуқта қўйди.

Хитой ва Россиянинг ўртасида жойлашган Қозоғистон собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ичида дон, ёғ олинадиган экинлар ва гўшт ишлаб чиқариш бўйича етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Бундан беш йил олдин қозоқ ҳукумати хорижликларга ўзининг қишлоқ хўжалиги бозорига йўл очиб, ушбу соҳага ташқи инвестицияларни жалб қилишга қарор қилганди.

Аммо, ҳукуматнинг ушбу қарорига халқ жиддий қаршилик билдириб, намойишлар уюштирди. Қозоқлар ушбу қарор амалга ошса, қўшни Хитой охир-оқибат мамлакатдаги барча яйловлар ва экинзорларни эгаллаб олишидан хавотирга тушаётганини маълум қилди. Шундан кейин Қозоғистон расмийлари ушбу қарорни амалга оширишни кейинга қолдиришди.

Пайшанба куни президент Тоқаев мамлакатдаги ерларга чет эл фуқароларининг эгалик қилишиб орасидаги тақиқ ўз кучида қолишини айтди.

“Ерга эгалик қилиш масаласи халқимиз учун ҳар доим жуда муҳим бўлиб келган. Бу давлатчилигимизнинг тамалтоши ва муқаддас рамзидир. Мен чет эллик шахсларга ва хорижий юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш ва ижарага беришни тақиқлашни буюраман. Бунга мамлакатдаги чет эл аксиядорлари бўлган юридик шахслар ҳам киради ”деди Тоқаев маслаҳат кенгаши билан учрашувда.

Хитой Қозоғистоннинг асосий савдо шериги, қарз берувчиси ва сармоядори ҳисобланади. Аммо, Хитойнинг Қозоғистонга Шунингдек, Хитойнинг “антирадикализм” дастури остида Шарқий Туркистон вилоятидаги этник қозоқларга қарши қилаётган зулми ҳақидаги хабарлар ҳам қозоқларнинг Хитойга бўлган муносабати ёмонлашишига олиб келмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг