Толиблар Россия орқали Афғонистон вице-президенти билан келишувга эришиш таклифини билдирди

0
854
Фото:ria.ru

“Толибон” ҳаракати Москвадан Панжшер дарасидаги исёнчилар билан сиёсий мулоқотни йўлга қўйишга кўмаклашишни сўради, деб хабар тарқатди Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирнов YouTube-канала орқали олиб бориладиган «Соловьев Live» кўрсатувида.

Дипломатнинг изоҳ беришича, бугунги кунда Афғонистонда толиблар назоратга ололмаган бир ҳудуд қолган, у ҳам бўлса, Панжшер вилоятидир.
«Бугун элчихонада толибларнинг сиёсий идороси вакиллари бўлишди. Улар Россиянинг Афғонистондаги турли сиёсий кучлар орасида катта нуфузга эга эканини эслатиб, панжшерликларга сиёсий таклифни етказишни илтимос қилишди», — деди Жирнов.

Элчининг таъкидлашича, Панжшер дарасига президент Ашраф Ғани қочиб кетгандан кейин ўзини давлат раҳбари деб элон қилган вице-президент Амрулла Солиҳ етиб келган. У ерда шунингдек, мужоҳидларнинг собиқ етакчиси Аҳмад Шоҳ Масуднинг ўғли Аҳмад Масуд қаршилик кучларини бирлаштирмоқда».

«Толиблар Россиядан Панжшер етакчиларига қуйидагиларни етказишни сўраган: «ҳозиргача толиблар Панжшерга куч билан кириш учун бирор марта ҳам уринмади, толиблар сиёсий келишувга эришув йўли билан вазиятни тинч ҳал этишга умид қилмоқда. “Толибон ҳаракати қон тўкишни истамайди ва мулоқот қилишни хоҳлайди».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг