Сулҳ тузилишидан икки соат олдин: Ғазоликлар нималарни бошдан кечиришди?

0
538
Фото: Abdelhakim Abu Riash/Al Jazeera

Исроил ва “Исломий жиҳод” ўртасида сулҳ имзоланишидан бир неча соат олдин кўплаб фаластинликлар ҳалок бўлди.

Ғазо. Исроил билан ўт очишни тўхтатишини эълон қилишидан атиги икки соат олдин, Ғазо шимолида 17 ёшли Ҳамед Нажим ва унинг уч амакиваччаси ўлдирилди.

Исроил томонидан қамалдаги Ғазо сектори билан уч кунлик кучли бомбардимондан сўнг сулҳ тузилди.

Исроил ҳаво ҳужумлари ва Фаластин ракеталарининг сўнгги дақиқагача учирилишига қарамай, сулҳ маҳаллий вақт билан якшанба куни (ГМТ 2030) 23:30 да тузилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг уч кунлик «олдиндан зарбаси» натижасида 44 нафар фаластинлик, жумладан, 15 бола ҳалок бўлган ва камида 350 нафар тинч аҳоли жароҳатланган.

Ҳамед ва унинг амакиваччалари – 4 ёшли Жамил Нажм ад-Дин Наижм, 13 ёшли Жамил Иҳоб Нажим ва 17 ёшли Муҳаммад уйидан бир неча чақирим наридаги Фаллужа қабристонида бўлган пайтларида уларнинг устиларига ракета келиб урулди.

Ҳамеднинг онаси Диананинг айтишига қараганда, унинг ўғили  уйдан чиқмасликка ҳаракат қилган.

«Сулҳ тузлиши эълон қилинишидан икки соат олдин у менга амакиваччалари билан беш дақиқага ташқарига чиқиб келишини айтганди», деди у. “Бир неча дақиқадан сўнг, биз портлаш овозини эшитдик. Ўғлим ва унинг уч амакиваччаларини излаш учун ташқарига отилдик. Улар бўлакларга бўлиниб кетишганди.»

“Бизнинг ҳаётимиз ҳеч кимга қизиқ эмас”

Исроилнинг БМТдаги элчиси Гилад Эрданнинг сўзларига кўра, Диананинг ҳикояси бошқа инсонларнинг ҳикоясига ўхшайди. Бунинг барчаси,  Исроил Фаластиндаги «Исломий жиҳод» гуруҳига «аниқ зарбалар» берган уч кунлик операцияси натижасидир.

“Нега биз Ғазо буларнинг барчасига тобемиз? Ҳаётимиз ҳеч нарсага арзимагандек, ҳар лаҳза ва исталган вақтда фарзандларимиздан айрилишимиз мумкин.”

Диана ўғлини йўқотганига қарамай, кеч бўлса ҳам улар сулҳ тузишганидан хурсандлигини айтиб ўтди. “Бўлди… етарли, биз бунга бошқа тоқат қилмаймиз, мен ҳис қилган бу туйғуларни Ғазодаги бошқа оналар бошларидан ўтказишларини истамайман», деди кўз ёшлари ёноқларига артаркан.

Душанба куни Ғазо секторининг марказий қисмидаги Бурейж қочқинлар лагерига катта оломон йиғилди. Ўтган оқшом Исроил томонидан уйини бомбардимон қилишда ҳалок бўлган 40 ёшли Ёсир ан-Набахин ва унинг уч фарзандига ҳурмат бажо келтирди.

Ҳужум оқибатида ота ва унинг икки ўғли: 13 ёшли Аҳмад, 9 ёшли Муҳаммад ва 13 ёшли қизи Даҳлия ҳалок бўлди. Унинг тўнғич ўғли жароҳат олган, ҳозир шифохонада.

«Мен Ёсир амаким билан уйимиз қаршисидаги кичик бир жойда ўтирган эдим», деди Аҳмад исмли оила аъзоси Ал-Жазирага. “У бир оз олдинга силжиди, ракета унинг орасидаги бўшлиққа ва тўғридан-тўғри ўзи ва болалари устига келиб тушди. Уларнинг ҳаммаси бир зумда бўлакларга айланиб кетди. Бунинг барчаси менинг кўз ўнгимда бўлди.”

“Мен қичқирдим, тез ёрдам чақирдим. Амаким яхши одам эди, ҳамма уни яхши кўрарди. Унинг ҳеч қандай сиёсиятга алоқаси йўқ эди. Унинг олдида болалари ўйнаб ўтирардик. Бир неча дақиқадан сўнг қирғин бошланди», деди у.

Ота ва унинг болалари сулҳдан ярим соат олдин вафот этдилар.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг