Саудия Арабистонида Макка ва Мадина билан боғлайдиган темир йўлнинг очилиши бўлиб ўтди

0
1912

Саудия Арабистонидаги «Ал-Ҳарамаин» (икки муқаддас қадамжо) номли биринчи тезюрар темир йўли,сешанба куни расмий равишда ишга туширилган. 

Шоҳ Салман бин Абдулазиз Ал-Сауд ва Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига алоқадор янги магистрал йўлнинг очилиш маросимида иштирок этдилар.  Трансляцияни «Ал- Ихбария » канали эфирга узатди. 

Саудия ҳукумати маълумотларига кўра, 450 км узунликдаги янги транспорт тармоғи йилига 60 миллион нафар йўловчи фойдаланиши мумкин. Макка-Мадина йўналиши бўйлаб 300 км / соат тезликка эга бўлган 35 та электропоезд қатнови амалга оширилади.

Йўлда бешта йўловчи терминали – Жидда шаҳрининг марказий қисмида ва шаҳардаги Шоҳ Абдул Азиз халқаро аэропортида, Рабиғ шаҳридаги Шоҳ Абдуллоҳнинг иқтисодий шаҳарида, Макка ва Мадина шаҳарларида жойлашган.

2011 йилда Маккаи-Мадина линиясида темир йўл қурилиши ва темир йўл транспортини етказиб бериш бўйича тендер эълон қилинган бўлиб, лойиҳанинг қиймати 6,7 миллиард Еврога тенг бўлган эди. Шартнома 12 та Испаниядан ва иккита Саудия компаниясидан иборат “Шулъа” консорциуми томонидан қўлга киритилган эди. 

ТАСС маълумотига кўра, 2017 йил июл ойида Саудия Арабистони янги «Ал-Ҳарамаин» темир йўл тармоғининг биринчи синовини муваффақиятли амалга оширди ва шу йилнинг ноябр ойида ишни тугатишни расман эълон қилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг