Россия ва Туркия: Суриядаги шерикларми ёки рақиблар?

0
2052
Манба: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АҚШ қўшинларини Сурияни тарк этиши арафасида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар  ўтказиш учун Қора денгиз Сочи шаҳрига ташриф буюрди.

Сешанба куни икки давлат раҳбарлари Суриянинг шимоли-шарқидаги вазиятни муҳокама қилишлари кутилган эди, бу ерда Туркия курд жангариларидан ҳоли «хавфсиз зона» яратмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Россия Эрон билан бир қаторда Асаднинг асосий ҳарбий ёрдамчисидир.

«Eрдоған-Путин учрашувидан кутилаётган натижа Суриядаги курдларга қарши туркларнинг ҳужумини чеклаш бўйича оғзаки келишувдир», деди Россия Фанлар академиясининг катта илмий ходими Владимир Сотников.

«Шунингдек, улар Сурия ҳукумат қўшинлари ва турк кучлари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувларнинг олдини олишни истайдилар.»

Анқара ва Москва йиллар давомида Сурия можаросида рақиб бўлиб келишган ва урушда турли томонларга ёрдам беришган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг