Россия Миллий бирлик байрамини  қандай нишонлаяпти?

0
2201
манба: ВКонтакте

Ноябрда Россияда Миллий бирлик куни нишонланади. Ушбу байрам 1612 йилда Кузма Минин ва Дмитрий Пожарский бошчилигидаги қўмондонлар томонидан Москванинг Польша босқинчиларидан озод этилганлиги хотирасига бағишланади. Анъанага кўра, шу куни вилоятларда митинглар, намойишлар ва концертлар бўлиб ўтади.

4 ноябрь куни Омск шаҳрида Концерт зали яқинидаги майдонда Миллий бирлик кунига бағишланган «Бу менинг Ватаним!» номли акция бўлиб ўтди.

Волгоградда «Россия – менинг тарихим» музейи тантаналар марказига  айланди. Бу ерга беш мингдан ортиқ одам тўпланди. Томошабинлар  кавказ халқларининг рақслари, бир қатор ҳаваскор ва профессионал санъаткорларнинг куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлишди. Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаров байрам тантаналарини зиёрат қилди  ва аҳоли билан суҳбатлашди.

Астрахан вилоятидаги ижтимоий ташкилотлар миллий бирдамлик кунини нишонлашга қўшилишди. Тадбирлар вилоят марказида, шунингдек, Нариманов, Красноярск, Энотаевский ва Икрянинский туманларида бўлиб ўтди.

Россия Президенти Владимир Путин пойтахт марказида жойлашган Кузма Минин ва Дмитрий Пожарский ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди.

Киров вилояти губернатори Игор Василевнинг таъкидлашича, вилоят мамлакат ривожига ҳисса қўшиш учун, ижтимоий соҳани муносиб даражага кўтариш, тинчликда яшаш ва ишлаш доирасида барча имкониятларни ишга солмоқда.

манба

l

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг