Қозоғистон раҳбари АҚШга ташриф буюрди

0
1885

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюрди, деб хабар берди “Хабар 24” телеканали 23 сентабрь куни.

Тўқаев давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, бизнес вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, Қозоғистон раҳбарининг АҚШга келиши The Hill томонидан эълон қилинган. Президентнинг Америка нашридаги мақоласининг асосий қисми республикага хорижий сармояларни жалб қилишга бағишланган.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат раҳбари мақомида биринчи марта АҚШга ташриф буюрмоқда. БМТ Бош ассамблеяси сессиясининг мавзуси қашшоқликни тугатиш, сифатли таълимни тарғиб қилиш, иқлимий ҳаракатлар ва комплекс ёндашув бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг