Қирғизистон аҳолиси «Кемпир-обод» сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши митинг ўтказди

0
794
Фото:(ia-centr.ru)

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган тумани аҳолиси «Кемпир-Обод» сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши митинг ўтказди.

Чегаранинг айрим участкаларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссияни бошқарадиган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиeв маҳаллий аҳоли билан учрашди.

Ташиев расмийлар халқ талабини эътиборсиз қолдиролмаслигини таъкидлаб, сув омборини Ўзбекистонга бермасликка ваъда берди.

“Биз осмондан тушмадик. Халқнинг талаби биз учун энг юқори талаб. Сиз «Кемпир-Обод»дан воз кечмасликни сўраяпсиз, демак биз ундан воз кечмаймиз ”, – дея намойишчиларни тарқатиб юборишга чақирди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Қамчибек Ташиев Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг барча баҳсли участкаларида муаммоларни ҳал қилганини айтди. Шартномаларга кўра, тўғон ва Шолихонсой каналининг чап қирғоғи Қирғизистон фуқаролари учун сувдан бепул фойдаланиш шарти билан Ўзбекистонда қолади.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг