“Путин,озроқ чой ичиб ол”: Россиянинг Хабаровск шаҳрида саккизинчи марта ҳукуматга қарши намойишлар уюштирилди

0
1354
Фото: Reuters

29 август шанба куни Россиянинг шарқий ҳудудида жойлашган Хабаровск шаҳрида президент Владимир Путиннинг ҳатти-ҳаракатларига қарши намойиш уюштирилди.

Минглаб одамлар Путинни Хабаровск вилояти губернаторини асоссиз равишда қамаганликда ва ўзининг сиёсий мухолифи бўлган Алексей Навальнийнинг заҳарланишида айблашмоқда.

“Путин, озроқ чой ичиб ол”, деб бақиришди намойишчилар шаҳарнинг асосий йўлида марш уюштиришар экан. Уларнинг Путинга бундай сўзлар билан мурожаат қилишлари бежиз эмас. Чунки, ўтган ҳафтада оғир аҳволга тушиб, касалхонага олиб келинган Алексей Навальнийнинг айнан чой орқали заҳарлангани айтилмоқда. Амалдаги рус ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган 44 ёшли Навальний ўтган ҳафтада Сибирдан Германияга олиб кетилди. Ҳозирда у Берлиндаги касалхонада кома ҳолатида ётибди.

9 июлда Хабаровск губернатори Сергей Фургал қотилликда айбланиб ҳибсга олинганди. Шундан кейин шаҳар аҳолиси ҳар ҳафта охирида намойиш уюштиришни бошлади. 29 августдаги намойиш бундай норозиликларнинг саккизинчиси бўлди.

Putin, have some tea': Russian city holds eighth anti-Kremlin protest

Фургал тарафдорларининг айтишича, унинг ҳибсга олинишига сиёсий сабаблар мавжуд. Шанба кунги намойишларда одамлар “репрессия” ва “диктаторлик” деб ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди ва Фургалнинг озод қилиниб, шаҳарга қайтарилишини талаб қилишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг