Путин ва Эрдўған Арманистон ҳамда Озарбайжонни тинчлик музокараларини ўтказишга чақирди

0
1468
Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Таййип Эрдўған душанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги низони бас қилиш учун улар тинчлик музокараларини ўтказишлари кераклигини айтишди, дея хабар берди Кремль.

Собиқ Совет Иттифоқи давлатлари бўлган Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегара муаммолари июлнинг ўрталарида бошланди. Бу тўқнашувда икки тарафадан жами бўлиб 19 киши қурбон бўлди.

Кремль берган баёнотда айтилишича, рус ва турк раҳбарлари мулоқотда ушбу тўқнашувларни муҳокама қилдилар. Путин бу икки мамлакат ўртасидаги зиддиятларни юзага келтирувчи ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган. Эрдўған ва Путин ушбу низони халқаро қонунларга амал қилиб, ҳар икки халқнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тинчлик ва музокаралар орқали ҳал қилиниши тарафдорлари эканликарини айтишган. Шунингдек, Россия ушбу музокараларда воситачи давлат ролини ўйнашни таклиф қилган.

Арманистон Мудофаа вазирлигининг 27 июль куни берган маълумотига кўра, якшанба куни тунда Озарбайжондан келган снайпер ўқи сабабли бир нафар арман аскари ҳалок бўлди. Бу ҳолат икки тараф ўртасида жанжаллар тўхтаганидан бир ҳафта кейин содир бўлди. Ўз ўрнида Озарбайжон ҳам Арманистонни чегарада катта калибрли қуроллардан фойдаланиб ўтган сутка давомида кўп марта ўқ узганликда айблаган.

Мазкур низоларда Арманистон ҳам Озарбайжон ҳам бир-бирларини айбламоқда. Агар Арманистон Озарбайжоннинг стратегик аҳамиятга эга ҳудудларга ҳужум қилса, Озарбайжон Арманистоннинг атом электр стансиясига ўт очиш билан таҳдид қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг