Помпеонинг айтишича, АҚШ ва Черногория ҳарбий битим имзолайди

0
1533
Фото: RT

2017 йилда НАТОга қўшилган Черногория ва АҚШ икки томонлама йирик қурол битимини имзоламоқчи, деди жума куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

«Қўшма Штатлар ушбу битим имзоланиши билан бизнинг НАТО иттифоқчимизга 36 миллион долларлик енгил тактик транспорт воситаларини етказиб бериши кутилмоқда», деди Помпео.

Шу кунларда Помпео Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш жараёнида бўлган Черногория ва Шимолий Македонияда қисқа сафарда бўлиб турибди.

У Черногория билан разведка соҳасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади, бунинг натижасида «ҳозирда бутун дунё бўйлаб миллионлаб қурилмаларни ҳимоя қиладиган русларнинг сўнгги зарарли дастурига қарши дастур тузишга муваффақ бўлдик», дейди Помпео.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг