Покистон собиқ бош вазири Аббосий ҳибсга олинди

0
1819
Manba: saudigazette.com

Покистоннинг коррупцияга қарши кураш агентлиги собиқ бош вазир Шоҳид Хақан Аббосийни пайшанба куни ҳибсга олди, дея хабар беради агентлик вакили.

У ҳибсга олиниш сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади, бироқ Аббосий партияси ПМЛ-Н томонидан ҳибсга олиш ҳақидаги буйруғининг нусхаси «коррупция ва коррупцион амалиётлар» билан айбланганини кўрсатади.

2017 йилда собиқ бош вазир Навоз Шариф истеъфосидан кейин бир йилдан камроқ муддат хизмат қилган Аббосий, шарқий Лаҳор шаҳрида матбуот анжумани пайтида ҳибсга олинган.

Ўтган йили Миллий ҳисобот бериш кенгаши суюлтирилган табиий газ терминали лойиҳаси бўйича Аббосий ва Шарифни текширишни буюрган эди. Шариф алоҳида коррупция иши бўйича судланганидан кейин етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг