Олтой тилининг лингофондида мазмуни аниқ сақланиб келаётган туркий тилларга хос «тў» ва «қи» лексемаларининг қиёсий таҳлили

0
1859
Фото коллаж

Қадимги туркий тилнинг тилсимлари кўп. Кўҳна тилнинг ҳали ўрганилмаган жиҳатлари, очилмаган қирралари, ажойиботлари тилшунослар учун битмас-туганмас хазинадир. Бироқ бу хазина аниқ бир ҳудудда ёки муайян бир халқнинг тилида тўла жамланмаган, аксинча дунёнинг турли ҳудудларига тарқалиб кетган туркий халқлар уларни ўзлари билан бирга олиб кетган. Тилнинг ажойиботларини биз кўпинча қадимий тошбитиклардан, ёзма ёдгорликлардан топамиз. Аммо, шундай тил хазинаси ҳам борки, биз унга кўпам эътибор бермаймиз. Бу хазина – асрлар оша шу тилни сақлаб келаётган халқнинг ўзидир.

Маълумки, туркий халқлар тилларининг ўрта асрлар ва янги даврдаги ривожланиши турлича кечган. Шу даврдаги тиллар ривожланишида юнон, араб, ҳинд, форс, хитой, мўғул, рус ёки бошқа тилларнинг таъсири ва улардан сўзларнинг ўзлаштирилиши натижасида туркий тил ўз қолипларидан узоқлашиб борган. Аммо шимолда бошқа туркийлар дунёсидан эсклав тарзда ривожланган тиллар ҳам борки, уларда боботилнинг қўҳна қолиплари сақлаб қолинган. Шундай тиллардан биттаси олтой тили бўлиб, бу тилдаги лексемаларни қиёсан таққослаш ва таҳлил қилиш жуда катта тадқиқотлар учун йўл очиб беради. Олтой тилининг ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, қадимги туркий тилда лексемалар кичик сўзлар, бўғинлар ёки ҳарфлар орқали ҳам ифодаланган. Шу кичик лексемалардан от, сифат, феъл ясалган.

Тилшуносликда, лексема (юн. lexis— сўз, ифода) — тил қурилишининг лексик маъносини англатувчи луғавий бирлиги ҳисобланади. Лексемада англашилган маъно киши онгида юзага келадиган мазмунни шакллантиради ва ўз ўрнида лексема ўзининг маъноси ва грамматик хусусиятлари бирлигидан иборат бўлади. Қисқача айтганда, лексема шакл ва маъно жиҳатидан бир бутун ҳолда текшириладиган мустақил маъноли сўз, тил қурилишининг лексик маъно англатувчи бирлиги саналади.

Қўйида, туркий тилда мавжуд маъно жиҳатдан ўзаро қарама-қарши икки лексема ҳақида кенгроқ тўхталамиз. Улардан биринчиси “тў” лексемаси бўлиб, мазмунан текис ёки силлиқ сирт маъносини беради. “Тў” лексемаси ўзининг аглютинатив хусусиятини сақлаган ҳолда ортидан қўшилган ҳарфлар ёки ҳарф бирикмалари билан бирикиши натижасида сўзлар ясалишини кўриб чиқамиз.

Возможно, это изображение (на открытом воздухе и текст)

Иккинчи “қи” лексемаси эса, “тў”нинг антоними ўлароқ аксинча кесувчи, тиғли, бурчакли, дағал, ўткир маъносини беради. “Қи” ҳам “тў” каби ортидан қўшилган ҳарфлар ёки ҳарф бирикмалари билан қўшилиб от, сифат ёки феъл ясайди.

Возможно, это изображение (один или несколько человек и текст «"Tỷ" ва "ки" олтой тили лексемаларини киёсий тахлил килиш оркали туб узакларни тиклаш тажрибаси "тукумак, тубун" "кифт"»)

“Тў” лексемаси орқали ясаладиган сўзларга қўйидагиларни мисол келтириш мумкин: тўп, тўба, тўпиқ, тўппи, тўғин(ободок), тўқоч(бўғироқ), тўсин ёки тўсиқ, тўқа, тўқмоқ, тўр, тўрва, тўрсиқ, тўқим, тўн ва ҳк.

Возможно, это изображение (текст «туп турва турсик»)

Возможно, это изображение (‎туфли на высоком каблуке и ‎текст «‎тупик туппи میر‎»‎‎)

Возможно, это изображение (текст «ёки тусин тусик тугин (ободок)»)

Возможно, это изображение (текст «тукмок килич,»)

Возможно, это изображение (текст «килич, кин тубулга (дубулга) туски (калкон)»)

“Тў” ўзагидан ясаладиган тўп, тўғин(ободок), тўқоч(бўғирсоқ) каби сўзларнинг таҳлил шуни кўрсатадики, “тў” лексемаси силлиқ ва текис сирт маъносидан ташқари айлана, доира, думалоқ, шар маъносида ҳам қўлланилади. Мисол учун олтой тилида айлана ¬–тўгерек(тўгарак), ғилдирак – тўнгалак(дўнгалак), шар – тўпиқ дейилади. “Девони луғатут турк”да ғўла ¬ –тўмрум, доира(даф) ¬¬– ¬¬тўмруқ, ноғора эса ¬– тўвул шаклида келган . Қолаверса кўплаб қипчоқ тилларида, жумладан ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасида ҳам атроф тўбарак(теварак), дейилиши ҳам бунга мисол бўлади. ¬¬¬

Возможно, это изображение (животное и текст «тукли (шох чикмаган кучкор) тукол (шохсиз) турик ёки тубичок (тулпор)»)

“Тў” лексемаси орқали сифат ясалишида ҳам передметлар, ҳайвонлар ёки одамлар кўринишидаги айнан текис ёки силлиқ сиртга эътибор берилади. Мисол учун: Тўлин ой, тўқ қорин, тўйган одам, тўла(семиз) киши ёки тўмпайган жой, тўмбоқ(дўмбоқ) бола ёки тўмалоқ(думалоқ) тўп.

Шунингдек “тў”нинг хусусиятлари феъл ясалишида ҳам кўзга ташланади. Мисол учун: қадимги туркий тилда, аниқроғи эса уйғур ёзувида ёзилган буддавийлик матнларида келтирилган манбаларда тўғрул сўзи бирон нарсани тўғирлаш, текислаш маъносини билдирган . Ёки лексеманинг мамунига кўра икки текис сиртнинг бир-бири билан урилиши оқибатида ҳосил бўладиган товуш “тўқиллаш” дейилади. Мисол учун: Тўқмоғи билан тўқиллатди.

Туркий тилларда, жумладан ўзбек тилида ҳам бирон нарсани жамлаш тўдалаш, уни бириктириб бойлаш эса тўқимлаш дейилади. Қадимдан туркий қавмлар гилам тўқишда ўрмакдан фойдаланган ва ундаги тўқимлаш ҳисобига “тўқимачилик” сўзи пайдо бўлган бўлиши мумкин.

Маълумки, “тўл” сўзи қадимги туркий тилда фарзанд, эмбрион маъносида ишлатилиб фамилия ўрнида ҳам ишлатилган. Бу ҳолат ҳанузгача олтойларда сақланиб келади. “Олтойлар фарзандни тўл (тöл) деб атайдилар. Шунинг учун бу сўз баъзи қабилаларда суяк маъносида ишлатилса, телеутларда фамилия маъносида ҳам ишлатилади” .

Қолаверса бугунги кунда “тўл” сўзи ўзбек тилида ҳам ҳам сақланиб қолган, бироқ “тўл” фақат қўйларнинг болалашига нисбатан қўлланилади. Аммо қипчоқ лаҳжасида сўзлашувчи ўзбекларда “тўл”ни фарзандларга нисбатан қўллаш ҳам учраб туради. Шу сабаб туркий тилда ҳайвонлар сут бези(елини)нинг сутга тўлишини “тўлғин” дейилган. Тўлғоқ(тутиши) эса ҳомиладор аёлга нисбатан ишлатилган.

Қадимги туркий тилда текис сўзи ўрнига тўкус, муз ўрнига тўнг, тупроқ ўрнига тўрпақ ишлатилган. Бунда ҳам айнан силлиқ сирт ва текис маъноси сақланади. Шунингдек, тўмпаймоқ, тўнгламоқ, тўқилламоқ, тўпиллатмоқ, тўқимоқ, тўқнашмоқ, тўлмоқ, тўлдирмоқ, тўсмоқ, тўмалоқ, тўдаламоқ, тўмтоқламоқ, тўнтармоқ феълларида ҳам айнан тиғсиз, ўтмас сиртнинг сифатлари кўринади.

“Қи” лексемаси орқали эса юқорида қайд этилгани каби ингичка, учли, тиғли, ўткир кесувчи сиртга хос хусусиятлар акс эттирилади. Мисол учун, қилич, қил, қилтиқ, қир, қирғич, қирлиқ, қиёқ, қирнақ(дудама пичоқ) сўзларини анологик тарзда ўткир учли, тиғли ёки кесувчи маъноси бирлаштириб туради. Шунингдек, қадим туркий тилда пичоқ сўзининг ҳам қипчоқ ёки қифчоқ, қайчининг эса қийчи ёки қифту шаклида қўлланилганини кўриш мумкин. Қолаверса, олтой тилида ўзбек тилига форс тилидан ўзлашган найза сўзининг ҳам олтой тилида бошқа аналоги яъни қылыш сақланиб қолганини инобатга олсак, фикримиз яна бир ўз тасдиғини топган бўлади.

Шу ўринда қин сўзининг маъносига ҳам тўхталиб ўтсак. Маълумки қин бирон тиғли нарсани солиб қўйиш учун ишлатилади. Инчунун Навоий асарлари луғатида ҳам шунга яқин таъриф берилган бўлиб, Навоий ўз асарларида қирбон сўзини ҳам қўллаган. Қирбон – ўқ ва ёйларни сақловчи чарм халта саналган .

Ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасида кетмон сўзининг қирма, ранданинг қирғи шакли сақлангани ёки олтой тилида арра сўзининг қире варианти сақланиши ҳам қайсидир жиҳатдан “қи” лексемасининг мазмунини аниқлашда муҳим рол ўйнайди.

Қичитқи, қиёқ каби ўтлар, қирғий, қирғовул, қиронқора каби қушлар ёки қирпи ва қисқичбақанинг номидан ҳами “қи” яъни айнан ўткир тиғ ёки учли тумшуқ мазмуни англашилади.

Шунингдек, “қи” лексемаси орқали ёрдамида сифатларнинг ясалишида ҳам кесиш, қисиш, яралаш, қичитиш, ачитиш мазмунини акс эттиради. Мисол учун: қичитқи ўт, қирра бурун, қиймаланган гўшт,

“Қи” лексемаси орқали ифодаланган товушлар ҳам айнан синиш, яраланиш ва бошқа турдаги зарар етиши акс этади: қирт, қирс, қирч.

Шунингдек “қи”лексемаси орқали ўткир таъм ҳам ифодаланади. Қимиз, қимрон каби сўзларда айнан ўткир таъм англашилади.

Қирмоқ, қиймаламоқ, қийратмоқ, қирон келтирмоқ каби сўзлар ўткир тиғли асбоблар орқали амалга ошадиган ҳаракатни билдирса, қитиқлаш, қирпичлаш, қирчиш, қиртишлаш каби сўзлар орқали дағал сирт ёки ўтмас тиғ орқали таъсир ёки ҳаракатни акс эттиради. Шунингдек, тиғсиз сирт орқали кийноқ бериш ҳам қисмоқ, қийнамоқ шаклида “қи” лексемаси билан ифодаланади.

“Қи” лексемаси орқали ясаладиган сўзлар ўзбек тилининг имло луғатида жуда кўп учрайди. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам айни маънода қўлланмайди. Жумладан, қироат, қибла, қийр(қора мум) каби араб ёки форс тилларидан ўзлашган сўзлар бутунлай бошқа маъноларни англатади.

Қадимги туркий тилдан келаётган “қи” лексемаси араб ва форс тилидан ўзлашган айни бўғинлардан “и” ҳарфининг талаффузи билан ҳам фарқланади. Туркий “қи” кўпроқ “қы” га яқин талаффуз қилинади ва олтой, тува, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тиллари алифбосида “қи” айнан “қы” шаклида ёзилади, “қын” “қылық” сўзларидаги каби ы унлиси билан талаффуз қилинади. Туркий “қи” лексемасидаги и нинг яна бир хусусияти уни талаффуз қилмаса ҳам маъно ўзгармайди. Мисол учун олтой, тува, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тиллари ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасида қр, қлич, қрқим, қрғин шаклидаги талаффуз кўпроқ учрайди. Бундан кўринадики, “қи” аслида аслида қ товушининг ўзи билан ҳам ифодаланган бўлиши мумкин.

Ўзбек тилининг имло луғатида “қи” лексемаси ёрдамида ясаладиган юзлаб сўзлар учрайди. Аммо имло луғатига кирмай қолган сўзлар ҳам жуда кўп. Жумладан, Маҳмуд Қошгарийнинг “Девони луғатит турк” асарида келтирилган айрим сўзлар имло луғатида учрамайди. Мисол учун қижмоқ( кесмоқ), қирнақ(дудама пичоқ), қирчалди(синдирди), қирчатди(ёрди) каби сўзлар ҳам айнан “қи” лексемасининг хусусиятларини ўзида акс эттиради.

Ўзбек тилидаги қирғок сўзи ҳам “қи” ўзагидан ясалади ва унда ҳам айнан бирон нарсанинг чети тушунилади. Олтой тилида қирғоқнинг қийу варианти ҳам бор ва бу сўз олтой топонимларида кўпроқ учрайди. Қийу бошқа сўзлар билан бирикиб чет, чегара маъносидаги сўзлар ясалишида ҳам иштирок этади. Қийу-қат(чегара жой), Қийусуу(чегара дарё) Қийутуу(чегара тоғ), Қийуқир(чегара қир) каби сўзлар бунга мисол бўла олади.

“Тў” ва “қи” лексемаларини тушунча сифатида таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу ўзаклардан ясаладиган сўзларда кўп ҳолатларда қарама-қаршилик (контрар) муносабатлари кўзга ташланади. Бу контрар муносабатлар баъзан аниқ антоним сифатида кўринади: тўғри –қийшиқ

Айрим ҳолларда эса сифат ўзгаришларига қараб “тў” ва “қи”да англашилган тушунчалар қўлланилади. Мисол учун: семиз отлар – тўбичоқ ёки тўриқ, ориқ отлар – қирчанғи деб аталади.

Жумладан, айрим ҳайвонларнинг ташқи кўринишига қараб ҳам “тў” ва “қи” лексемаси қўлланилади. Қўчқор(қўй) шохи чиққунча – тўқли, шохсиз сигирлар – тўқол деб аталади. Қисир сигир тушунчасида эса ғунажин ва ориқ сигир тушунчалари бирга англашилади. Бугунги кунда туянинг боласи бўталоқ дейилади. Аммо қадимги туркий тилда туянинг боласини тўрум деб ҳам аташган ва бу унинг ҳали ўркачи пайдо бўлмаган ҳолатини англатган.

Шу ўринда қилич ва қалқон сўзларида ҳам қонтрар муносабатлар мавжудлигига ҳам эътибор қаратиш ўринли бўлади. Маълумки қилич туркий сўз бўлса-да, қалқон араб тилидан ўзлашган. Унгача эса қалқон тўсқи ёки тўсин, деб аталган. Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида қалқон ўрнида тўсқол сўзини ҳам қўллайди.

Шунингдек, Алишер Навоий дубулғани ҳам тўбулға шаклида қўллаганини инобатга олсак тезисда келтирганимиз лексеманинг контрар маъноси янада ойдинлашади. Бу ерда қилич – кесувчи, тўбулға ва тўсқол – ҳимояловчи хусусияти билан ажралиб туради.

Туркий тилдаги меҳнат ва жанг қуролларининг тавсифида ҳам “тў” ва “қи” лексемасининг контрар мазмуни аниқ кўринади. Мисол учун “тў” ўзагидан ясалувчи тўп, тўқмоқ, тўқсол(қалқон) қуроллар тўмтоқ сифатли бўлса, қилич, қилиш(олт: найза), қипчоқ(пичоқ), қийчи(қайчи), қире(арра), қирғи(ранда), қирлиқ, қирма(кетмон), қирғич каби қуроллар кесувчи қуроллар саналади.

Шунингдек, “тў” ва “қи” лексемасининг контрар жиҳатлари ишоравий ҳаракатларда ҳам кўзга ташланади. Қадимги туркий тилда кафт – қифт, мушт –тўбун ёки тўқу ёки тўқумақ дейилган. Мисол учун: anda jana bir braman kelip ol altun kuvrukug jangjurtu to‘qujur (ўшанда ян бир брахман келиб, олтин ноғорани жаранглатиб урди) . Шу сабаб муштлашиш ёки тўмтоқ қуроллар билан жанг қилиш “тўбалашиш” , пичоқ, қилич, найза каби ўткир қуроллар билан жанг қилиш қирғин деб аталган.

Возможно, это изображение (в помещении и текст)

Тўқумақ сўзининг маъноси ўзбек тилида унутилиб бораётган яна бир сўзни тиклаш имконини беради. Чунки, тўқумақ деганда мушт, калтак ва қўлоғоч тушунилади. Ўзбек тилининг диалектларида сақланган қўлоғоч айнан тўқумақ ёки ёғоч болғани англатади.

Возможно, это изображение (текст «кирма (кетмон) киргич»)

Ҳар қандай тараққиёт қарама-қаршиликларнинг ўзаро муносабатида юзага келади. Қарама-қаршиликлар бирлиги нисбий, ўткинчи ўлароқ нарса ва ҳодисадаги икки қарама-қарши кучнинг маълум нисбий вақт ичида бирга мавжуд бўлиб туришини англатади. Қадимги туркий тилда “тў” ва “қи” лексемаларининг пайдо болиши ҳам қайсидир жиҳатдан тилнинг тараққиётига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

азкур тадқиқот ишидан келиб чиқадиган мулоҳазаларга таяниб хулоса килиш мумкинки, қадимги туркий тил кичик лексемалардан таркиб топган. Кейинчалик бу лексемаларга грамматик қўшимчалар қўшиш туфайли бошқа сўзлар ясалган. Асрлар ўтиши давомида эса бу сўзлар сайқаланиб, ривожланиб борган. Аммо шу билан бирга ўзгаришларга учраб асл маъноси ва туркий қолипларидан ҳам узоқлашиб борган.

Анвар Бўронов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг