Олимлар қандли диабет учун энг зарарли бўлган маҳсулотни аниқладилар

0
2122

Иккинчи турдаги (тип) қандли диабетнинг ривожланишига асосан, яхши овқатланмаслик ва камҳаракатлилик сабаб қилиб кўрсатилади. Канадалик тадқиқотчилар ушбу 150 та тадқиқот натижаларини таққосладилар ва кенг тарқалган шакар ўрнини босувчи модда қўшилган ширин ичимликлар зарарлироқ эканини таъкидладилар. 

Диабет ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишига шакарнинг ёмон таъсир қилиши маълум. Бироқ кўпайиб бораётган маълумотлар шуни кўрсатадики, кенг ишлатиладиган фруктоза –  шакар ўрнини босувчи табиий компонент, айниқса, хатарли бўлиши мумкин.

Канадалик олимлар 155 тадқиқотни мета-таҳлил қилиб кўришди ва соғлиқ учун энг зарарли фруктоза ичимликларда бўлишини исботладилар.

Олимлар солиштирган тадқиқотлар давомида соғлом ҳамда иккинчи тип қандли диабети бўлган одамлар қатнашдилар. Олимлар фруктозаси бўлган турли маҳсулотларнинг қон таркибидаги глюкоза даражасига таъсирини баҳоладилар, деб ёзади EurekAlert.

Бу моносахаридга эга бўлган кўпгина истеъмол маҳсулотлари организмда калориянинг ошишига олиб келмайди, демак, глюкозани назорат қилиш нуқтаи назаридан ҳавфсиздир.

Аммо баъзи ичимликларни эътиборга олиш керак. Аниқ бўлишича, фруктоза қўшилиб ширин маза берилган ичимлик ва шарбатлар саломатликка ёмон таъсир қилар экан. Аммо табиий мева шарбатлари эса диабети бор беморларга фойдали бўлиши мумкин.

Олимлар янада йирикроқ тадқиқотлар ўтказиб, аниқ қайси маҳсулотларнинг соғлиқ учун таъсир этишини ўрганишга чақирмоқдалар. Бу қандли диабетнинг олдини олиш ва даволашда амалий тавсиялар беришнинг долзарб эканлигини таъкидлаш учун керакдир.

Эслатиб ўтиш лозимки, фруктоза сабзавот ва мевалар, табиий шарбатлар ва асал таркибида мавжуд. Саноатда фруктоза кўпгина маҳсулотлар ва алкоголсиз ичимликлар таркибига ширинлаштириш учун қўшилади. 

Иккинчи турдаги қандли диабети бўлган одамлар учун чиқариладиган парҳез маҳсулотларига нисбатан ўтказилган янги тадқиқотлар қизиқ натижалар берди. Олимлар кофе хатарни 25%га, ёғли сутли маҳсулотлар ¬– 30% га камайтиришини исботладилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг