Норвегия масжидида отишма содир этганликда гумон қилинган шахс судга дўппосланган ҳолда келди

0
2810
Манба: Reuters

Шанба куни Норвегия масжидидаги одамларга қарата ўқ отишда гумон қилинган шахс душанба куни судга кўкарган кўзлари ва юзи ҳамда бўйнидаги яралар билан келган.

Полиция Маншаусни қотилликда, шунингдек, терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузишда, аҳоли орасида жиддий қўрқувни тарқатишда гумон қилиб ҳибсга олишга ҳаракат қилмоқда.

«Прокуратура айбланувчини тўрт ҳафта давомида оммавий ахборот воситаларига кириш ва алоқа қилиш тақиқланган ҳолда ушлаб турилишини талаб қилади», – дейилади полиция баёнотида.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Маншаус «Ал-Нур» Исломий марказига бир нечта қурол билан кирган, аммо 65 ёшли масжид аъзоси у билан олишиб уни тўхтатиб қолган.

Норвегия суд ҳукми қоидаларига мувофиқ, айбланувчини терроризмга қарши қонунларни бузганликда айбдор деб топилиб, 21 йилгача қамоқ жазоси, шунингдек, у 17 ёшли синглисини ўлдирганликда айблаши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг