Минглаб кишилар Ҳиндистоннинг Кашмирида босимларга қарамай янги мақомга қарши норозилик намойишини ўтказмоқда

0
1996
Манба: www.reuters.com

Жума куни Жамму ва Кашмир мусулмонлар штати учун махсус ҳуқуқларнинг бекор қилинишига қарши намойишга чиққан камида 10 000 кишига қарата, Ҳиндистон полицияси кўздан ёш оқизувчи газ ва гранулаларни қўллади. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда

Картинки по запросу Thousands protest in Indian Kashmir over new status despite clampdown

Жума намозидан сўнг кўп ўтмай бўлиб ўтган намойишлар, ҳукуматнинг беш кун олдин телефон ва Интернетни ўчириб, 500 дан ортиқ сиёсий раҳнамолар ва исёнчилар етакчиларини ҳибсга олишлари натижасида қўзғолон кўтарган минтақани тўсиб қўйганидан бери бўлиб ўтган намойишларнинг энг йириги бўлганлиги айтилмоқда.

Бу миинтақада назоратни кучайтириш мақсадида, шунингдек, қўшни Покистон томонидан қилинган баёнотдан сўнг, Ҳиндистон бу ҳафта Жамму ва Кашмирнинг ўз қонунларини яратиш ҳуқуқини бекор қилди ва норезидентларга у ердан кўчмас мулк сотиб олишга рухсат берди.

Похожее изображение

Минтақавий етакчилар ушбу ҳудудда қарийб 30 йил давомида жангариларнинг Ҳиндистон бошқарувига қарши курашиш оқибатида 50 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келганлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, Шринагарнинг Сура туманида тўрт кишидан кўпроқ одам йиғилишини тақиқловчи буйруқларни бузган ҳолда, катта гуруҳдан иборат кишилар тўпланган.

Пайшанба куни халққа хитоб қилган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Кашмир минтақасини ривожлантиришга ёрдам бериш учун ҳаракат қилганини ва бу эса сармоялар ҳамда кўпроқ иш ўринларини яратиш имкониятларини очишига умид қилишини айтган.

Унинг ҳинд миллатчи партияси кўп йиллардан буён Кашмирнинг конституциядаги махсус имтиёзларини бекор қилиш учун кампаниялар олиб боради. Айтишларича, бу қонун мусулмонларнинг тараққиётига тўсқинлик қилар экан.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Равиш Кумар бу тартибсизликлар салмоғини пасайтиришга харакат қилиб, уни вақтинча содир бўлган деб ҳисоблайди.

«Шринагардан ташқарида ҳамма нарса нормал ҳолатга қайтди», деди у.

Аммо, интервью беришга ваколати бўлмасада, лекин номини айтмасликни сўраб, ОАВлари билан гаплашишга рози бўлган полиция ходими, Моди ҳукуматининг Кашмирнинг махсус ҳуқуқларини бекор қилиш тўғрисидаги қароридан кейин сиёсий сабаблар билан қамоққа олиш давом этгани хақида айтиб берди.

«Якшанба кунидан бери 500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган», дея полиция ходими, улар орасида собиқ вазирлар, қонун чиқарувчилар, сиёсий партиялар ва исёнчи гуруҳларнинг етакчилари ва ишчилари борлиги хақида маълум қилган.

Моди партияси ва ҳаттоки баъзи юқори даражадаги мухолифат етакчилари Ҳиндистон томонидан Кашмирни бутунлай ўзлаштириш тўғрисидаги қарорини олқишлаганлар ва бундай ташаббусли харакат, бутун мамлакат бўйлаб унга қўллаб-қувватланишга сазовор бўлишни олиб берган.

Кашмир амалдорлари ғазабларнинг пасайишига умид қилишмоқда. Жума куни улар аҳолига яқин масжидларда намоз ўқишга имкон берадиган чекловларни енгиллаштиргани ва душанба куни бўлиб ўтадиган Ҳайит байрамига тайёргарлик кўраётганликларини айтишди.

Кашмир водийсининг юқори маъмурий ходими Бассер Хон якшанба куни қишлоқларга зарурий маҳсулотлар, жумладан озиқ-овқат, дон ва гўшт етказиб берилишини айтди.

Хон, шунингдек, ҳукумат оммавий норозиликлар арафасида телефон тармоқларини узиб қўйгани сабабли, ҳар бир туманни қамраб оладиган жамоат телефон будкаларини ўрнатишини айтди.

«Икки ёки уч кун ичида 300 дан ортиқ телефон буткалари ўрнатилади», деди у.

Хон, водийдаги барча тиббий хизматлар яхши ишлаётгани хақида қўшимча таъкидлаб ўтган, гарчи Reuters иккита йирик касалхона ва кичик муассасани зиёрат қилганида, расмий кишилар, шифокорлар ва ходимлар ишламаётгани хақида баёнот беришган.

Бош рақиб сифатида Кашмирга даъво қилувчи Покистон, Ҳиндистон билан дипломатик муносабатларини сусайтирди ва Ҳиндистоннинг сўнгги қадамларидан ғазабланиб, савдо алоқаларини тўхтатиб қўйди.

Жума куни, хитойлик олий мақомли дипломат Ванг Йи, ядро қуролига эга бўлган Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги Кашмир билан боғлиқ вазиятдан Хитой жиддий хавотирда эканини айтди.

Ванг, Пекинда Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши билан учрашди ва Хитой бундан кейин ҳам Покистонни қўллаб-қувватлаши хақида ишонтирган. Хитой Покистонга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам беришда давом этади, дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг