Метеорит Ҳиндистондаги шоли майдончасига қулади

0
2023
Манба: Метеорит тушгандаги қолган из/ astronews.ru

Ўтган душанба, 22-июль куни Ҳиндистон шарқидаги шоли даласида кичик метеорит қулаган бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Techno.bigmir.net.

CNN каналига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штатидаги Маҳадева қишлоғи яқинидаги шоли майдончасида оғирлиги қарийб 14 килограмм бўлган ва футбол тўпининг ўлчамидаги бу ғайриоддий тош тушган жойида аниқ из қолдирган.

Ушбу тош ҳозирда Биҳар давлат музейига етказилган, аммо у яқинда Биҳарда жойлашган Шри Кришна илмий марказига топширилади, шунда мутахассислар бу ҳақиқатан ҳам метеоритми ёки шунчаки қадимий тошми ёки йўқлигини билиб олишлари мумкин, дея хабар беради Бихар маъмурияти маҳкамасининг Бош вазири вакиллари.

Метеоритлар – бу НАСА маълумотларига кўра, сайёрамиз атмосферасига бардош билан оловланиб кириб бориши ва Ергача етиб келиши мумкин бўлган космик тошлардир.

Одатда метеоритлар магнитли хусусиятга эга бўладилар, чунки улар қисман темир ва никелдан таркиб топади. Ушбу потенциал метеорит ҳам магнит хусусиятларига эга бўлганлиги ҳақида баёнотда айтилмоқда.

Бизнинг сайёрамиз ҳар куни 90 тоннадан кўпроқ чанг ва метеоритлар билан бомбардимон қилинади, аммо каттароқ объектлар Ер сатҳига камдан-кам холатларда етиб келади.

НАСА маълумотларига кўра, йилига бир марта автомобиль ўлчамидаги астероид атмосферага кириб, олов тўпини ҳосил қилади (ўтган чоршанба, 24-июль куни Канада осмонида кузатилган) ва ўз навбатида, ҳавони ўзида ёниб кетади ва Ергача етиб келмайди.

Тахминан 2000 йил ичида, каттароқ футбол майдонидай ўлчамдаги метеорит сайёрамиз юзасига қулаб тушади ва жиддий зарар келтиради.

Тахминан ҳар икки миллион йилда инсон цивилизациясини йўқ қилишга қодир бўлган, чинакамига улкан объект Ер билан тўқнашади.

Эслатиб ўтилишича, аввалроқ Таиландда метеоритни шаҳар устига тушаётганини суратга олишгани ҳақида хабар берилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг