Коронавирус текширувидан ижобий ўтган эронлик икки киши вафот этди

0
1536
Фото: Abedin Taherkenareh/EPA via Shutterstock

Аввалроқ ИРНА агентлигига таяниб, Эроннинг Қума шаҳрида икки кишининг Ухан коронавируси касаллигидан вафот этганлиги хабар қилинган эди. Ушбу хабарни Reuters агентлиги ҳам тасдиқлаб маълум қилди. Жумладан, унда қуйидагилар маълум қилинган. 

19 февраль куни коронавирус текширувидан ижобий натижа билан чиққан эронлик икки киши шиаларнинг муқаддас Қума шаҳрида касалхонада вафот этди.

«Бугун коронавирус текширувидан ижобий ўтган икки нафар эронлик нафас йўллари касаллиги туфайли вафот этди», деди расмий вакил Меҳр ахборот агентлигига.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур ҳам уларнинг вафот этганини тасдиқлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бу икки бемор вафот этмасдан аввал изоляцияга олинган эди. Уларнинг қайси давлатга мансублигига аниқлик киритилмаган, аммо баъзи маълумотларга кўра улар Эрон фуқаролари бўлган.

Маълумот ўрнида, 19 февраль чоршанба куни Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 2 мингдан ошди. Расмийлар энг кўп талафот кўрган Ухан шаҳрида вируснинг олдини олиш чораларини кучайтиришган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг