Канада, Қошиқчи иши бўйича кенг кўламли тергов олиб боришни сўрамоқда

0
1755

Канаданинг Бош вазири Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди.

Канада бош вазири Жастин Трюдо Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилиши бўйича терговдан ташвишда эналигини билдирди, дея хабар беради CBC телеканали.

«Қошиқчи қотиллиги юзасидан янада аниқ жавобларга эҳтиёжлар бор», деди Трюдо Салмон билан учрашувда.

Канада Бош вазири шунингдек саудиялик фаол Раиф Бедавийнинг озод қилиниши муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириши билан бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин, Қошиқчининг жасади парчалаб ташланган ва йўқ қилинган.

Туркия, Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш тарафдори бўлиб, журналистни ўлдириш билан шуғулланганларни экстрадиция қилишни сўраб Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг