ЖССТ раҳбари: ”Дунё вирус тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкин”

0
1910
Фото: Аlarabiya

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсуснинг айтишича, коронавирусга қарши вакциналарнинг натижалари яхши бўлаётгани дунё коронавирус пандемиясининг тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкинлигини англатади. Шунингдек, Гебрейсус жаҳоннинг кучли мамлакатлари қашшоқ мамлакатларни вакцина бўйича оғир аҳволга солиб қўймаслиги кераклигини ҳам таъкидлади.

Тедрос Адҳаном Гебрейсус жума куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг пандемия бўйича биринчи юқори даражадаги сессиясида қилган мурожаатида вирусни тўхтатиш мумкинлигини, аммо, олдиндаги йўл хавфлилигича қолаётганини айтган.

“Пандемия одамзодга энг яхши ва энг ёмон ҳолатларни кўрсатиб берди.  Бу даврда одамлар меҳр-шафқат, бирдамлик хусусиятларини намойиш қилишди, илм-фан ва инновацияда ҳайратланарли ютуқларга эришилди. Аммо, фақатгина ўз манфаатини кўзлаш каби иллатлар ҳам юзага чиқди” дейди Гебрейсус.

У вакциналар ҳақида гапирар экан жаҳон “туннел охиридаги ёруғликка тобора яқинлашаётганини”, аммо, вакциналар бутун дунё аҳолисининг мулки сифатида барчага тенг тақсимланиши кераклигини, агар вакцинага муайян бир давлатнинг мулки сифатида қаралса, мамлакатлар ўртасидаги нотенглик янада катталашишини таъкидлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг