Жанубий Корея Олий судида пайшанба куни «Samsung Group» компаниясининг меросхўрига қарши пора бериш тўғрисидаги иш кўриб чиқилиши керак. Бу эса, жазонинг янада оғирлашиши ва қамоққа қайтарилиш эҳтимолини оширади.
Олий Суд мамлакатнинг собиқ раҳбарига пора беришда айбланаётган «Samsung Group» компаниясининг де-факто раҳбари Ли Жей Йега қарши апелляция судининг бир қисмини бекор қилди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, бунга пора олиш ва беришдаги тушунчаларнинг торлиги ва талқиндаги тушунмовчиликлар сабаб бўлади. Иш шу сабабдан қайта судга оширилган.
«Апелляция судининг қарори бўйича Чой Сеунга берилган отлар пора сифатида қабул қилинмаслиги, пора бериш тўғрисидаги қонун тамойилини нотўғри талқин қилинганлиги ва суд қарорига нотўғри таъсир кўрсатмаслиги айтилган», деди суд бош судяси Ким Мёнг Су.
Чой Сеун – пора ва бошқа айбловлар бўйича судланган ва 20 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ президентнинг ишончли вакили ҳисобланади.
Жорий суд карорига кўра, «Samsung Group» меросхўрининг қкамоққа қайтиш эҳтимоли юқори. Чунки уч йилдан ортиқ муддат қамоқ жазоси, зудлик билан қамоққа олинишини англатади. Жазони тўхтатиб туриш Жанубий Корея қонунларига биноан фақат уч йилгача бўлган муддатларга рухсат этилган.
Олий суднинг таъкидлашича, апелляция суди отларни «Samsung Group» фойдасига ҳукуматдан қандайдир фойдани кўзлаб тақдим этилган пора сифатида тан олмаган.
Эслатиб ўтамиз, сообиқ президент Парк 2017 йилда ҳокимиятдан суиистеъмол қилгани ва коррупцияда айбланиб, ҳокимиятдан ҳайдалишини талаб қилган бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ортидан импичмент қилинган.