Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 мингдан ошди

0
1584
Фото: Reuters

Душанба куни Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 мингдан ошди. Аммо, ўта оғир касаллар сони ўн кундан бери камаймоқда.

13 апрелда Италияда 566 та одам CОVID-19 сабабли оламдан ўтди ва қурбонларнинг умумий сони 20,465 нафарга етди. Айни дамда қурбонлар сони бўйича Италия дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Ўрта Ер денгизида жойлашган бу давлатда карантин чоралари 3 майгача узайтирилди. Бу қарорни шифокорлар қўллаб-қувватладилар, аммо тадбиркорлар бунга норозилик билдирдилар. Чунки улар яна уч ҳафта давомида фаолият олиб бормасалар банкрот бўлишлари мумкин.

Сешанба кунидан бошлаб Италия синов тариқасида баъзи китоб дўконлари ва кир ювиш сервисларини қайта очади.

Италия марказий банкининг тадқиқот институти душанба куни эълон қилган маълумотга кўра, мамлакатдаги икки ойлик карантин сабаб йиллик иқтисодий маҳсулотларининг 11 фоизга пасайишига олиб келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг