ISW: Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги ҳар қандай ўзгаришлар Пригожиннинг ғалабасини англатади

0
2817
Коллаж

«Урушни ўрганиш институти» таҳлилчилари Россиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш, Россия қўшинларининг Украинада ҳужум ва мудофаа операцияларини ўтказиш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатмаган деган хулосага келишди.

“Россия ва Украина манбалари жанглар одатдагидек бутун фронт чизиғи бўйлаб давом этганини, рус қўшинлари Бахмут яқинида ўтган бир неча кунга нисбатан кўпроқ қуруқлик ҳужумларини амалга оширганини айтди”, — дейилади ISW эрталабки ҳисоботида.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, “Вагнер” ХҲК  қўшинларининг бир қисми ўзларининг машғулот ўтказиш лагерларига барча техникалари билан қайтиши Кремль ҳеч бўлмаганда ёлланма аскарларнинг бир қисмини сақлаб қолишни ва уларни тезда тарқатиб юборишга шошилмаётганлигини англатади.

Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарияти учун Евгений Пригожин ва Александр Лукашенко ўртасидаги келишувнинг оқибатлари ноаниқ бўлиб қолмоқда, чунки Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги ҳар қандай ўзгаришлар Пригожиннинг ғалабасини англатади, деб ёзади ISW.

Россия Мудофаа вазирлигида кадрлар ўзгариши ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. 26 ьиюн куни эрталаб ҳарбий департамент мудофаа вазири Сергей Шойгунинг “Ғарбий” қўшинлар гуруҳининг илғор қўмондонлик пунктига ташрифи акс этган видеони эълон қилди. Бу Пригожин қўзғолони бошланганидан бери мудофаа бўлими бошлиғининг биринчи чиқиши бўлди. Шойгу содир бўлган воқеаларга изоҳ бермади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг