Instagram ва Facebook фойдаланувчилари тармоқда узилишлар бўлаётганидан шикоят қилди

0
604
Фото:ria.ru

Қатор мамлакатларда Instagram ва Facebook сервисларидан фойдаланувчилар тармоқда кенг қамровли узилишлар бўлаётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда оммабоп интернет-ресурсларнинг узилишларини ёки ўчиб қолишларини кузатиб бориш билан шуғулланадиган Downdetector сайти маълум қилмоқда.

Муаммо ҳақида асосан АҚШ, Франция, Германия, Буюк Британия, Канада, Польша, Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда фойдаланувчилар шикоят қилган.

Downdetector маълумотларига кўра, Instagram фаолиятида пайдо бўлган муаммо асосан иловаларнинг ишлаши, шунингдек, сервер билан боғланиш ва сайтни ишга туширишда кузатилмоқда. Facebookдаги узилишлар эса сайт фаолиятида кўпроқ кузатилмоқда.

Facebook ижтимоий тармоғи 2004 йил февралда америкалик 19 ёшли талаба Марк Цукерберг томонидан яратилган. Facebook шунингдек, Messenger, WhatsApp ва Instagram сервисларига ҳам эгалик қилади.

Instagram – фотографиялар ва видеоёзувлар билан алмашадиган бепул илова ҳисобланиб, унда расм, видеога олиш уни фильтрдан ўтказиш, шунингдек ўз сервиси ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг