“Ҳозир тажовузкорлигини кучайтираётган Эрон билан музокаралар олиб боришнинг вақти эмас”

0
1800
Манба: Reuters

Жума куни Исроил Бош вазири Бенжамин Нетаньяху Франция президенти Эмануэль Макронни Эрон билан янги музокаралар ўтказмасликка чақирди. Чунки, Европа Иттифоқи раҳбарлари Эроннинг 2015 йилги ядровий келишувини сақлаб қолмоқчи.

“Ҳозир  тажовузкорлигини кучайтираётган Эрон билан музокаралар олиб боришнинг вақти эмас”, деди Нетаньяху Макронга телефон орқали суҳбатда.

Нетаньяху Эронни ўз мамлакати учун ҳалокатли таҳдид, деб ҳисоблайди ва узоқ вақтдан бери унинг ядровий қуролга эга бўлишига қарши чиқиб келади. У бошқа давлатларни Теҳронга қарши санкцияларни қайта киритишга чақирди.

Нетаньяху «Исроил ҳар қандай ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилади ва ядро қуроллари билан таҳдид солувчи душманлар билан курашади», деди Макронга.

Душанба куни G7 саммитида АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон президенти билан учрашишини ва айни пайтда Эроннинг иқтисодиётини барқарор ушлаб туриш  ҳақида музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Лекин, сешанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронга қарши жорий қилинган барча санкциялар бекор қилинмагунча АҚШ билан музокаралар бўлмаслигини айтди. “Биринчи навбатда АҚШ Эронга қарши қўйилган барча ноқонуний ва адолатсиз санкцияларни бекор қилиши керак»,  деди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг